18 May 2015
21:49 - Ўзбекча масхарабозлик: Мактаб битирувчиларининг кафе-ресторанларда битириш оқшоми ўтказиши таъқиқланди
Халқ таълими вазири ўринбосари Улуғбек Абруевнинг маҳаллий газеталардан бирига берган интервьюсидан маълум бўлишича, мактаб битирувчиларининг битирув оқшомларини кафе ва ресторанларда нишонлашлари таъқиқланди. Маориф вазирининг буйруғига кўра, давлат имтиҳонларига пул тўплаш ва ўқитувчиларга қимматбаҳо совғалар бериш манъ қилинади.

“Хайр, мактаб, салом, коллеж” тадбирларида барча мактаб либосида бўлиши талаб қилинади. Вазирлик буйруғига биноан ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолатлари кузатилган тақдирда 10-06 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилиш тавсия қилинмоқда” дейилади хабарда.

Статистик маълумотларга қараганда, бу йил Ўзбекистонда 483 минг нафар ўқувчи 9-синфни битиради.

Бу хабарни бекорга “Ўзбекча масхарабозлик” деб айтмадик. Ўзбек миллати, жумладан ўзбек ёшлари, Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режими остида турли оқшомлар ўтказиш, овқат ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарсани тушунмайдиганлар подасига айлантириб бўлинди. Аммо, бундай таъқиқлар билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Ўзбекистондаги бу режимдан иложи борича тезроқ қутилиш ва ёшларни замонавий шаклда тарбиялаш йўлига ўтиш лозим. Замонавий ёшлар ичида овқат ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарсани тушунмайдиганлар ҳам бор, аммо миллатнинг келажагини ўйлайдиганлар ҳам бор. Авваламбор уларга йўл бериш лозим,