18 May 2015
18:21 - Ўзбекистон “қора бозори”да АҚШ доллари 5000 лик довондан ўтди ва яна бироз ортга қайтди, давлат бормии ўзи Ўзбекистонда?
Кеча АҚШ долларининг Ўзбекистон қора бозоридаги қиймати 5000 сўмдан ошиб кетди. Яъни, 100 АҚШ долларига эга одам ярим миллион сўмни бозордан олиб қайтди. Аммо бугун эрталабдан бу миқдор 4650 сўмгача пастлади. Саррофлар валюта курси ўйнаши сабабларини тушунтириб бериша олаётгани йўқ. Айримлар эса бу ҳолни йирик валютафурушларнинг ўйини сифатида баҳолаяпти.

Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки эса 19 майдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун жорий этиш мақсадида хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари бир ҳафта олдинги курсга нисбатан 4 сўм 85 тийинга қимматлашиб, 2 минг 527 сўм 58 тийинни ташкил этди. Евро янги курсга кўра, 2 сўм 21 тийинга қимматлашиб, қиймати 2 минг 831 сўм 5 тийинга тенг бўлиб турибди.

Қаранг, долларнинг расмий курси билан бозор курси орасида 2 баравар фарқ бор. Бу нарса ҳам Ўзбекистон давлат сифатини йўқотиб, одамлар тўдаси сифатида яшаётганининг кўрсатгичларидан биридир. Ҳеч қандай давлатсиз, тўда сифатида ҳам яшаш мумкинлигини кўрсатолганимиз учун қандайдир рекордлар китобида жой олишимиз керакмасми? Керак, дунё кўрсин, ўзбеклар шунақа халқ эканлигини.

Лекин, ўзбеклар ҳам тушуниши керакки, давлат бўлсак, бундан 10 баравар яхшироқ яшаган бўлардик.