Кундалик хабарлар - 01 March 2023

28 February 2023
  • 20:15Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон: ИККИНЧИ АРМОНИМ

    Бир ишни иштиёқ билан бошладим, айрим сабабларга кўра давом этмай қолди. Ғоя кучли эди. Тўла амалга ошира олганимда тарихимизда катта бир кемтикни тўлдирган, бугунга ва келгусига жуда керакли иш қилган бўлардим. У ғоя нима? Қачон ва нима сабабдан туғилган? Сабабдан бошлай. Ҳар қандай истибдод (диктаторлик) иккита устунга – ЁЛҒОН ва ҚЎРҚИТУВга таянади. 90-йиллар иккинчи ярмига келиб Ислом Каримов мамлакатни бошқаришнинг истибдод услубига ўтди. Узил-кесил шу йўлни танлади. Ёлғон ва қўрқитув...

  • 16:18Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Норбоева АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси Жонатан Хеник билан учрашди

    Кеча, яни 27 февралда Танзила Норбоева АҚШнинг мамлакатимиздаги янги фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Хеникни қабул қилгани ҳақида бугун оммавий ахборот воситаларида хабарлар тарқатилди. Ҳеч шубҳасиз, бундай учрашув ижобий воқеа ва Ўзбекистоннинг дунё миқёсида обрўсини оширади. Учрашувда Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, жумладан, парламентлараро алоқаларни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилибди. Жонатан Хеник қабул учун миннатдорлик билдириб, 26 йил а...

  • 09:37Юсуф Жума: ТУЗУК - ТАНГРИ, ҚАНДОҚ БИЛДИМ - БИРДАН ЭНГАН СЎЗ ТУЗУКДИР…

    Кўп адашдим десам тўғри бўлмайди, Фақат адашдим деб айтсам тўғридир. Кўп янглишдим десам тўғри бўлмайди, Фақат янглишдим деб айтсам тўғридир. Зоти пастлар қарғиш олган Тангридан, Бевафолик кўрдим бари - баридан, Кўп қарғишли десам тўғри бўлмайди, Фақат қарғишли деб айтсам тўғридир. Бир умр қовурар тақдир не боис - Эрта пишган ютар,мен хомман ҳануз, Кўп алдашди десам тўғри бўлмайди, Фақат алдашди деб айтсам тўғридир. Пайқадингми,ҳикмат бордир сўзимда, Хом бўлсам ҳам ардоқлайди Ўзида, Кўп олқиш...

  • 04:24Бизга НОСИР ЗОКИР юборган Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг мақоласи: Жаҳонгир Муҳаммад, Миразиз Аъзам, Дадахон Ҳасан ва Гулчеҳра Нурилла билан суҳбат қилолмаганим ҳақида

    Монтаж пайти ярмидан кўпроғини қисқартириб юборишибди. Кўп қисмли бўлиб ўша йил декабир ойида “Бегона” номида ижтимоий тармоқларда эълон этилди. Албатта, Муҳаммад Солиҳ ўша алғов-далғовли йиллар ҳақида ўзининг нуқтаи назарини баён этди. Бошқалар у ишларни бошқача баҳолаши мумкин. Яна бир мухолифатчи арбоб, журналист ва ёзувчи Жаҳонгир Муҳаммадга: “Эндиги гал сиз билан суҳбатлашамиз”, деб айтиб қўйганимга уч йил бўлди, ҳалигача ниятимга етолмадим. Халқ ҳаракатларининг бо...

  • 01:27Раҳматилло Зокиров : БОСҚИНЧИЛАРНИ ТАРАФДОРЛАРИ ДАРРОВ РОССИЯДА ИШЛАЁТГАН ВАТАНДОШЛАРИМИЗНИ ЭСЛАТИШАДИ. ГЎЁКИ РОССИЯ УЛАРГА ТЕКИНГА ПУЛ БЕРАЁТГАНДЕК. “Ҳаракат”: Шундай эси-пастлар туфайли вашшоқ ва қолоқмиз!

    Раҳматилло Зокир: Босқинчиларни тарафдорлари дарров Россияда ишлаётган ватандошларимизни эслатишади. Гўёки Россия уларга текинга пул бераётгандек. Ҳозирда Ўзбекистон аҳолиси 35 миллион дейишади .Шунда 5 миллиони Россияда ишлавотганмиш, 12 милиард Ўзбекистонга юборармиш .Хўп энди қолган 30 миллион халқни айби нима? Айбимиз юртимизда қолиб ишлаб яшавотганимизми? Россияда ишлаётган 5миллион одам русларга фойдаси тегмаганда аллақачон буларни Ўзбекистонга хойдаб юборарди.Россияда ишлаётган одамлар...

27 February 2023
  • 06:12Юсуф Жума: АҚШ ДАВЛАТ КОТИБИ ЭНТОНИ БЛИНКЕН ЖАНОБЛАРИГА

    Марказий Осиёга сафар этаркансиз, Сиздан илтимосларим: М.О.да Кремль тузган қўнғирчоқ давлатларнинг Путин тайинлаган (сохта сайловлар йўли билан) қўнғирчоқ “президент”лари Дипломатия тилини тушунадиган ақлга эга эмаслар. Уларда озгина ақл бўлса,ватанфуруш - номуссиз бўлмасдилар. Бу номусфурушлар - сотқинлар қораловчи ва суд қарорларини тушунадилар. Улар олтин конлари устида, газ конлари устида, минг турли конлар устида ўз элларини оч, газсиз,токсиз сақлаб, ўрисга қулу чўри қилган ва...