28 February 2023
16:18 - Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Норбоева АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси Жонатан Хеник билан учрашди
Кеча, яни 27 февралда Танзила Норбоева АҚШнинг мамлакатимиздаги янги фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Хеникни қабул қилгани ҳақида бугун оммавий ахборот воситаларида хабарлар тарқатилди.

Ҳеч шубҳасиз, бундай учрашув ижобий воқеа ва Ўзбекистоннинг дунё миқёсида обрўсини оширади. Учрашувда Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, жумладан, парламентлараро алоқаларни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилибди.

Жонатан Хеник қабул учун миннатдорлик билдириб, 26 йил аввал Ўзбекистонда бўлгани, ўтган вақт ичида мамлакатда барча соҳаларда жуда катта ижобий ўзгаришларнинг гувоҳи бўлганини, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, меҳнат муносабатлари, гендер тенглиги масалаларида эришилган натижаларни юқори баҳолаб, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга тўлиқ барҳам бериш борасида Ўзбекистоннинг тажрибасини бутун жаҳонга намуна сифатида кўрсатиш мумкинлигини ва бу борада бошқа давлатлар ўзбек тажрибасини ўрганиши зарурлигини алоҳида таъкидлабди.

Ваҳоланки, Ўзбекистонда ҳеч қандай жиддий ижобий ўзгаришлар бўлмади. Демократия ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича дунёда машҳур бўлган АҚШдаги Human Rights Watch ташкилоти яқинда, яъни Шавкат Мирзиё президенлик қилаётган вақтда, Ўзбекистонни “энг ёмонларнинг ёмони” деб баҳолангани, Ўзбекистонни мустақилликка қовуштирган ва Ўзбекистонда ягона мухолифатчи сиёсий куч бўлган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ҳалигача ҳатто рўйхатдна ўтказилмаётгани, бу партиянинг фундаментал сиёсий ислоҳатлар ўтказиш лозимлиги, мамлакатимиз демократия ва демокраик сайловлар йўлига ўтиши кераклиги ҳақидаги УМУМЖАҲОН даражасидаги БУЮК ТАКЛИФЛАРИ бу учраувда тилга олиниб олинмагани қўғирчоқ ахборот васиталарида умуман тилга ҳам олинмаган.

Бу учрашувда бундай муҳим масалалар умуман тилга олинмаган бўлса, шарманалик бўларди. Аммо, ишонамизки, улар тилга олинган, аммо Ўзбекистонда қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари бу ҳақда ҳеч нарса бидиришмаган. Бу ШАРМАНДАЛИКдир.

Кўрамиз, Ўзбекистондаги ҳақиқий аҳволни жуда яхши биладиган, билмаслиги мумкин эмас, ўз мамлакатида демокартия буюк кучга эканлигини тушунадиган АҚШ элчиси Жонатан Хеник қандай йўналишда амалий фаолият олиб боради?

Расмда – кечаги учрашудан бир кўриниш.