01 March 2023
20:40 - Ўзбекистоннинг президент-диктатор-вайсақичиси Шавкат Мирзиё бугун АҚШ Давлат Котиби Энтони Блинкенни қабул қилибди, кейин Шавкат Мирзиё Озорбайжоннинг ўзига ўхшаш диктатори Илҳом Алиев билан ҳасратлашиш учун Бакуга учиб кетибди
Аввал яккама-якка учрашган Шавкат Мирзиё ва Энтони Блинкен икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, инвестицион ва инновацион ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, савдо-иқтисодий, инвестицион ва инновацион ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини ҳам муҳокама қилишганмиш.

Икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, инвестицион ва инновацион ҳамкорлик ҳамда Америка етакчи компанияларининг Ўзбекистон бозоридаги иштироки сал кам йўқ экан, улар нимани муҳокама қилдилар, деган саволга ҳам жавоб йўқ

Аммо, улар айниқса, инсон ҳуқуқлари ва гендер тенгликни таъминлашда, мажбурий меҳнатга қарши курашишда, сўз эркинлиги ва оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотларда, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришда ва кўплаб бошқа йўналишларда Ўзбекистонда эришилган катта муваффақиятлар алоҳида қайд этилганмиш.

Шундай экан, демократия ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича дунёда машҳур бўлган ва тан олинган Американинг Human Rights Watch ташкилоти яқинда, яъни Шавкат Мирзиё президенлик қилаётган вақтда, Ўзбекистонни “энг ёмонларнинг ёмони” деб баҳоланганини ҳам тилга олишдими? Демократия ва демократик сайловлар йўлига ўтиш ва Ўзбекистонда ягона демократик бўлган “Бирлик” Партиясини рўйхатдан ўтказиб, уни демократик сайловларда иштирок этишига йўл очиш ШАРТлиги муҳокам қилиндими?

Бу саволларга жавоб йўқлигининг ўзи ҳам кўрсатмоқдаки, учрашув хўжа кўрсинга ўтказилган.

АҚШнинг ҳозир асосий мақсади ва Энтони Блинкеннинг Тошкентга келишининг сабаби, ҳозир совуқ уруш ичида бўлган АҚШ ва Россия давлатларидан бирининг, яъни Россиянинг тарафдорларини ўз тарафдорларига айлантириб олишдир, деган фикримиз яна бир бор тасдиқланди.

АҚШнинг бу мақсади ва Энтони Блинкеннинг Тошкентга келишининг сабабларини “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг ахборот воситаси “Ҳаракат” тўла қўллаб-қувватлайди, аммо Ўзбекистон демократия ва демократик сайловлар йўлига ўтишни ўйламас экан, қолоқ ва қашшоқлигича қолаверади.

Улар Афғонистондаги аҳволни ҳам муҳома қилишибди ва кўринишидан Ўзбекистоннинг қонхўр Толибон қўли остидаги Афғонистонга ёрдам бераётгани -халқаро жиноят эканлигини ҳам тилга олишмабди.

Ўзбекистон ва АҚШ делегацияларининг учрашуви ҳам шундай руҳда ўтганлигини гапириб ўтиришга ҳам ҳожат йўқ.

Демак, Энтони Блинкеннинг Ўзбекистонга ташрифи ва икки мамлакат делегацияларининг учрашувлари бекорга кетди, дейишимиз мумкин. Чунки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Россия Президенти Владимир Путиннинг малайи бўлишдан воз кечмоқчи эмас ва малай бўлиб қолаверади. У АҚШ расмийларининг Ўзбекистон бўйича турли баёнотларини уни Путин билан уриштиришга ҳаракат деб қабул қилмоқда холос.

Шавкат Мирзиё АҚШ вакиллари билан бўлган учрашувлардан кейин, диктаторлик бўйича ҳамкасби ва ҳамкори бўлган Илҳом Алиев билан ҳасратлашиш учун Озорбайжоннинг пойтахти Бокуга учиб кетибди.