28 February 2023
09:37 - Юсуф Жума: ТУЗУК - ТАНГРИ, ҚАНДОҚ БИЛДИМ - БИРДАН ЭНГАН СЎЗ ТУЗУКДИР…

Кўп адашдим десам тўғри бўлмайди,
Фақат адашдим деб айтсам тўғридир.
Кўп янглишдим десам тўғри бўлмайди,
Фақат янглишдим деб айтсам тўғридир.

Зоти пастлар қарғиш олган Тангридан,
Бевафолик кўрдим бари - баридан,
Кўп қарғишли десам тўғри бўлмайди,
Фақат қарғишли деб айтсам тўғридир.

Бир умр қовурар тақдир не боис -
Эрта пишган ютар,мен хомман ҳануз,
Кўп алдашди десам тўғри бўлмайди,
Фақат алдашди деб айтсам тўғридир.

Пайқадингми,ҳикмат бордир сўзимда,
Хом бўлсам ҳам ардоқлайди Ўзида,
Кўп олқишли десам тўғри бўлмайди,
Фақат олқишли деб айтсам тўғридир.
2023 йил, 27 февраль



На элу улус тузукдир,
На ёру,на дўст тузукдир.

Қулоғи кар,кўзи сўқир,
На қулоқ,на кўз тузукдир.

Эси йўқдир - юзи йўқдир,
На эсу,на юз тузукдир.

Нотузукдан тузук унмас,
На ўғил,на қиз тузукдир.

Тузук кимдир - номуслидир,
Кимда ор - номус тузукдир?!

Юздан ўзга ҳеч нарсам йўқ,
Қизил юзим - юз тузукдир.

Тузук -Тангри,қандоқ билдим -
Бирдан энган сўз тузукдир.
2023 йил,23 февраль.

Синдиради қора юзим - борлиқнинг бор қорасини,
Водариғ,ардоқламадим кўзимнинг оқ - қорасини.
Энди узоқдан кўрсатмас - қора сочлим қорасини,
Кўрмасман оқ бахтни эмас,ҳатто бахтнинг қорасини.
2023 йил, 22 февраль.

Узоқдан кўринса инсон боласи,
Дейдилар: - кўринди биров қораси.
Яқиндан боқсанг ҳам оқ жойи йўқдир,
Қораси кўринар,қани тозаси?!
2023 йил, 9 февраль.

Ҳеч ким билан бирга турмасман турғун,
Қочаман - барча ҳам ўзимдай чиркин.
Қачон биров билан қолсам бир ерда,
Демак,қочишга йўл йўқдир,мен тутқун…

2023 йил, 9 февраль.

ТУЗУК - ТАНГРИ, ҚАНДОҚ БИЛДИМ –
БИРДАН ЭНГАН СЎЗ ТУЗУКДИР…

Кўп адашдим десам тўғри бўлмайди,
Фақат адашдим деб айтсам тўғридир.
Кўп янглишдим десам тўғри бўлмайди,
Фақат янглишдим деб айтсам тўғридир.

Зоти пастлар қарғиш олган Тангридан,
Бевафолик кўрдим бари - баридан,
Кўп қарғишли десам тўғри бўлмайди,
Фақат қарғишли деб айтсам тўғридир.

Бир умр қовурар тақдир не боис -
Эрта пишган ютар, мен хомман ҳануз,
Кўп алдашди десам тўғри бўлмайди,
Фақат алдашди деб айтсам тўғридир.

Пайқадингми, ҳикмат бордир сўзимда,
Хом бўлсам ҳам ардоқлайди Ўзида,
Кўп олқишли десам тўғри бўлмайди,
Фақат олқишли деб айтсам тўғридир.

2023 йил, 27 февраль

* * * * *

На элу улус тузукдир,
На ёру, на дўст тузукдир.

Қулоғи кар, кўзи сўқир,
На қулоқ, на кўз тузукдир.

Эси йўқдир - юзи йўқдир,
На эсу, на юз тузукдир.

Нотузукдан тузук унмас,
На ўғил, на қиз тузукдир.

Тузук кимдир - номуслидир,
Кимда ор - номус тузукдир?!

Юздан ўзга ҳеч нарсам йўқ,
Қизил юзим - юз тузукдир.

Тузук - Тангри,қандоқ билдим -
Бирдан энган сўз тузукдир.

2023 йил,23 февраль.

* * * * *

Синдиради қора юзим - борлиқнинг бор қорасини,
Водариғ, ардоқламадим кўзимнинг оқ - қорасини.
Энди узоқдан кўрсатмас - қора сочлим қорасини,
Кўрмасман оқ бахтни эмас, ҳатто бахтнинг қорасини.

2023 йил, 22 февраль.

* * * * *

Узоқдан кўринса инсон боласи,
Дейдилар: - кўринди биров қораси.
Яқиндан боқсанг ҳам оқ жойи йўқдир,
Қораси кўринар, қани тозаси?!

2023 йил, 9 февраль.

* * * * *

Ҳеч ким билан бирга турмасман турғун,
Қочаман - барча ҳам ўзимдай чиркин.
Қачон биров билан қолсам бир ерда,
Демак,қочишга йўл йўқдир,мен тутқун…
2
023 йил, 9 февраль.