24 October 2014
02:11 - Туркманистон Қирғизистонга электр бермоқчи, Ўзбекистон бунга қарши
Туркманистон ҳукумати Қирғизистонни электр энергияси билан таъминламоқчи, аммо бунинг Ўзбекистоннинг иштирокисиз иложи йўқ. Яъни, Ўзбекистон мазкур электр энергиясини транзит қилиши лозим. Аммо Ўзбекистон уни транзит қилишга рози бўлмаяпти, деди Қирғизистон Иқтисодиёт вазири Темир Сариев. Ўзбекистон ҳукумати эса бу ҳолга изоҳ бергани йўқ.

Маълум бўлишича, шу йилнинг 17 октябрида Қирғизистон бош вазири ўринбосари Валерий Диль Ашхабодда Туркманистон билан келишувга эришган. Кузги-қишки мавсумда эҳтиёж ортадиган электр энергиясини қирғизлар Қозоғистондангина олади. 1994 йилда “Абадий дўстлик шартномси”ни имзолаган Марказий Осиёнинг қардош мамлакатлари ҳар қандай муаммони ҳамжиҳатликда ечишг аҳдлашишган, аммо яқин тарихдаги энг кўп марта бузилган шартнома айнан шу ҳужжат бўлди, дейди мухбиримиз.

Бу масаланиннг қизиқ жойи шундаки, Тожикистон ва Қирғизистондан Афғонистон ва Покистонга 1,2 минг км узунликдаги Электр Узатиш Линияси орқали электроэнергия экспорт қилиш лойиҳлаштирилмоқда. CASA-1000 (Марказий Осиё-Жанубий Осиё – 1000, ўзбекча қисқартмаси МОЖО-1000) номли бу лойиҳа учун Жаҳон Банки $526 млн ажратгани, бу лойиҳани АҚШ олқишлаётгани ҳақида аввалги хабарларимизда маълумот берган эдик.

Қирғизистон ўзи электр энергиясига муҳтож бўлса, у нимани Афғонистон ва Покистонга экспорт қилмоқчи?