29 July 2015
06:29 - Пойтахтда жамоат транспорти пиёдани уриб кетди, у маст бўлган экан
Тошкент шаҳрида 77-йўналишда ҳаракатланувчи “Мерседес” автобуси ҳайдовчиси Адҳам Тўлаганов Катта Хирмонтепа кўчасида пиёдани уриб юборди. Натижада қаттиқ жароҳатланган йўловчи шифохонада вафот этди. Маҳаллий газеталар энг кўп мурожаат қилаётган бу мавзуда йўловчининг маст бўлгани ва йўлнинг ўтиш белгиланмаган қисмидан ҳаракатланганига урғу берилган.

Таъкидлаш керак, кейинги пайтда Ўзбекистонда содир бўлаётган йўл транспорт ҳодисаларининг аксар қисми ўзбеклар зеҳниятидаги қоидабузарликлар, тартибга амал қилмаслик оқибатида содир бўлмоқда. Масалан, оддий ўзбек ўла қолса ер ости ўтиш йўлига тушмайди, светофорнинг чироқларига амал қилмайди.