Кундалик хабарлар - 12 December 2016
21:25Ўзбекистон ҳукуматининг навбатдаги раҳбари аниқ бўлди - Абдулла Арипов
Мамлакат парламентида кўпчилик ўринга эга бўлган Ўзбекистон Либерал-Демократик Партияси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Арипов номзодини тавсия қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Бош вазир лавозимига кимни тайинлаш масаласи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 13 декабрь кунги ялпи мажлисида кўриб чиқилиши кутилмоқда. Маълумки, Абдулла Арипов 2002 йил май ойидан то 2009 йил октябригача Ўзбекистон Алоқа ва Ахборотлаштириш Агентлигининг раҳбари бўлиб ишлаган ва 2009 ...
- 20:06Рязанда 5 нафар ҳамюртимиз фожиали ҳалок бўлди
Россиянинг Рязань вилоятидаги "Каспий" автомагистралида рўй берган автоҳалокат натижасида 5 нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири ҳалок бўлди. Life.ru нашрига кўра, ҳалокат М-6 трассасининг 268 километрида содир бўлган. Ўзбекистонликлар ичида бўлган "Фольксвагаен-жетта" атомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, рўпарадан келаётган "МАН" ёнилғи ташувчи юк автомобига бориб урилган. Енгил машинадаги беш нафар ўзбекистонлик воқеа жойида ўлган. Ҳалокат пайтида 40 куб метр бензин юклаган автомобил пач...
- 18:44Барак Обама Шавкат Мирзиёнинг давлат тепасига келишини янги давр деб атади
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида АҚШ президенти Барак Обаманинг Шавкат Мирзиё йўллаган табрик телеграммаси эълон қилинди. Телеграммада Шавкат Мирзиёнинг президент бўлиб сайлангани Ўзбекистон учун муҳим янги даврни бошлаб бергани ҳақида гаплар бор. Барак Обама янги президентни минтақада ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда халқаро муносабатларда мувозанатни сақлашга қаратаётган алоҳида эътиборини қўллаб-қувватлашини айтган. “Шунингдек, Президент вазифасини бажарувчи сифатида муҳ...
18:11Ҳасанбой Дўсматга йилнинг энг яхши боксчиси унвони берилди
Халқаро Бокс Ассоциацияси (AIBA) Рио-де Жанейрода бу йил ўтказилган Олимпиада ўйинларида бокс бўйича 46-49 кг вазн тоифасида ғолиб чиққан ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматни йилнинг энг яхши боксчиси деб эълон қилди. Мазкур уновонга Ҳасанбойдан ташқари кубалик Робейси Рамирес ҳамда қозоғистонлик Данияр Елеуссинов ҳам даъвогарлик қилган. Аммо, овозларнинг 77 фоизи ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматга берилди ва айнан у “Йилнинг энг яхши боксчиси” бўлди.
- 17:12HRW Шавкат Мирзиёдан инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишни, Андижон қатлиомини тергов қилишга рухсат беришни талаб қилди
Қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган дунёнинг энг обрўли ва машҳур Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёни мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ аянчили аҳволни яхшилаш йўлида аниқ қадамлар қўйишга чақирди. Ташкилот Ўзбекистон ҳукуматидан Андижон қирғини юзасидан мустақил терговга изн беришни сўраш билан бирга, яқин 5 йилда ўтказилиши лозим бўлган ислоҳотларни санаб ўтди. Лозим бўлган ислоҳотлар ичида сиёсий маҳкумларни озод этиш, Б...
01:29Бечора АҚШ ва Россия: Суриядаги дунёга машҳур Палмира яна ИШИД қўлига ўтди. Нима қилиш керак?
Авваламбор шуни урғулаш керакки, дунёнинг энг кучли 2 мамлакати – АҚШ ва Россия – ҳалигача қандайдир ИШИДни йўқ қилолмаяптилар. Шу сабабли, АҚШ ва Россияни бечоралар десак бўлаверади. 2015 йилнинг 21 май куни тарқатилган хабарларимизда Суриядаги ЮНЕСКО тарафидан Жаҳон мероси ёдгорликлари деб эълон қилинган иншоатларга тўла Палмира шаҳрини ИШИД жиҳодчилари босиб олганини, шу билан Сурия ҳудудларининг ярми ИШИД назорати остига ўтганини билдирган эдик. Айнан ўша пайтда ИШИДчилар Палмира шаҳрида...
22:10Марказий Осиё давлатларининг ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ Давлат Котиби С5+1 форматида навбатдаги учрашув ўтказибдилар
Маълумки, бундай форматдаги биринчи учрашув Давлат Котиби Жон Керрининг ташаббуси билан 1 йил аввал Самарқандда ўтказилганди. Бундай учрашувлардан ҳеч қандай фойда бўлмаслиги аввалда маълум эди. Қолаверса, Россиянинг вассаллари билан Россиянинг бош душмани бўлган АҚШ ўртасидаги бундай учрашувлардан фойда кутиш ақлсизлик бўларди. Шундай бўлса ҳам, учрашувлар давом этмоқда. Балки, келажакда бу учрашувлар фойдали анжуманга айланар. Германиянинг Гамбург шаҳрида учинчи С5+1 учрашуви бўлганини Ўзбеки...
16:25Туркияда навбатдаги даҳшатли теракт: 38 киши ҳалок бўлди, ярадорлар сони 155, уларнинг 6 нафари оғир аҳволда
Кеча кечқурун Истанбулнинг марказидаги Бешиктош номли қисмида яқинда қурилган Водафоне Арена стадионида Бешиктош ва Бурсаспор футбол тақимларининг ўйини бўлди. Ўйиндан кейин, тамошабинлар тарқалиб бўлгач, йўлда кетаётган автомобил стадион атрофида тинчликни сақлаш бу ерга келган полициячилар тўла автобус олдида портлади. 45 дақиқадан кейин бошқа бир бомбали террорист яна полициячилар гуруҳига яқинлашиб ўзини ўзи портлатди. Кўринишида террористларнинг нишони айнан полициячилар бўлган. Икки пор...
02:04Туркия парламентига парламентар системадан президентлик системасига ўтиш қонунининг лойиҳаси топширилди
Буюк Отатурк асос солган замонавий Туркия давлатида президент рамзий шахс бўлиб, ҳокимият 550 кишилик парламент – Туркия Буюк Миллат Мажлисининг қўлида эди. Айнан парламент давлат президенти ва бош вазирини тайинларди, давлатнинг асосий сиёсий лидери Бош вазир эди. Ражаб Эрдўғоннинг Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) парламентда асосий рол ўйнашга бошлагач, аниқроғи, 2003 йили айнан Ражаб Эрдўғон Бош вазир этиб тайинланди ва айнан у асосий сиёсий лидер бўлди. 2014 йили Туркия парламенти п...
22:41Доналд Трамп ўз ҳукуматини тузиш билан овора экан, Нью-Йорк биржаси рекордлар урмоқда, АҚШ иқтисоди кучаймоқда. Ўзбекларга нима?
АҚШ оммавий ахборот воситалари сайланган президент Доналд Трамп ўз идораси ва ҳукуматнинг таркибини белгилаши атрофидаги воқеалар ва ҳатто олди-қочди гапларни муҳокама қилиш билан овора эканлар, мамлакат иқтисоди янги президнтга ишонишини намойиш қилиб кучайиб бормоқда. Масалан, ишсизлик даражаси иқтисодий кризис бошланган 2008 йилдан аввалги даражага тушди. Бу ҳам яхши кўрсатгич, аммо Нью-Йорк фондлар биржасида юз бераётган жараёнлар бундан ҳам кўз қамаштирувчи. Биржада ўта жонланиш ва ў...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведенияЧитать дальше...
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведенияЧитать дальше...