Кундалик хабарлар - 12 June 2018
- 12:07Ҳамма нарса “Ҳаракат” айтгандек бўлди: Доналд Трамп ва Ким Чен Иннинг учрашуви масхарбозликлар билан битди ёки ҳали битмади
Аввалги хабаримизда Доналд Трамп ва Ким Чен Ин салкам 4 соатлик учрашувдан кейин ҳеч қандай ҳужжат имзоламасдан, журналистлар билан гаплашмасдан учрашув ўтказилган меҳмонхонадан айрилганлари, балки, айрилмаганлари билдирилган эди. Аммо, кейин бу масхарабозлик руҳидаги учрашувнинг баъзи тафсилотлари ўртага чиқишга бошлади. Икки лидер қўшма баёнот имзолашибди, у ерда икки мамлакат ўртасида дўстона алоқалар ўрнатиш, Корея ярим оролида тинчлик ва барқарорлик учун ҳаракат қилиш, бу минтақани тўла...
- 10:05Доналд Трамп ва Ким Чен Ин Сингапурдаги сал кам 4 соатлик учрашувдан кейин ҳеч қандай баёнот бермасдан айрилдилар
Аввал хабар қилганимиздек, АҚШ Президенти билан Шимолий Корея диктаторининг Сингапурдаги отелда учрашуви Тошкент вақти билан эрталаб 6 да бошланди. Улар расмга тушиш маросимларидан кейин ярим соат бошга-бош гаплашдилар, кейин уларга 3-4 кишилик ёрдамчилари қўшилиб, 2 соатча журналистлар киритилмаган жойда суҳбатларини давом этдилар. 2 соатчадан кейин улар овқатланадиган жойга кириб кетдилар, 1 соатдан кейин чиқиб бироз меҳмонхона аторофида айландилар (расмда). Доналд Трамп журналистларга бир оғ...
- 08:04Мусулмонлар Идорасининг эълони: Рамазон ҳайитининг илк куни - 15 июнь. Шавкат Мирзиёнинг ноқонуний буйруғи: Ҳайитининг биринчи уч куни байрам сифатида кенг нишонлансин
Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси ўз вазифасини бажариб, бу йил Рамазон ҳайитининг биринчи куни 15 июнга тўғри келишини билдирди. Бунга асосланиб, Ўзбекистон Президенти буйруқ деса бўладиган қарорини эълон қилди: 1. Рамазон ҳайитининг биринчи уч куни байрам сифатида кенг нишонлансин. 2. Бу ишга маъсул ташкилотлар Рамазон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирлар амалга оширсин. 3. Ўзбекистон Миллий те...
- 06:27Амирконча масхарабозлик: Доналд Трамп Шимолий Корея диктатори билан учрашувни ўзи учун шараф деб ҳисоблади
АҚШнинг CNN телеканали бир неча кундан бери сал кам тўхтовсиз АҚШ ва Шимолий Корея лидерларининг учрашувига бағишланган эшиттиришлар билан банди эди. Охирги 10-15 соат эса, учрашувга қанча соат, қанча дақиқа қолганини рақамли соатда кўрсатиб бордилар. Ваҳолангки, Шавкат Мирзиё АҚШга келганда бу телеканал унинг Оқ Уйга киришини 3 дақиқа кўрсатган, сўнгра Шавкат Мирзиё ва Ўзбекистонни унутган эди. Аммо, ҳозир Ким Чен Инга муносабат бутунлай бошқача бўлмоқда. Ҳозиргина, Тошкент вақти билан сота ...
- 18:42Канадада G7, Хитойда ШҲТ саммити тугади, ким олдинда? Ким ғолиб, ким ютқазмоқда?
Кеча 10 июнда Канаданинг Квебек шаҳрида Канада, Франция, Германия, Италия, Япония, АҚШ ва Буюкбритания давлатларини бирлаштирувчи G7нинг саммити ўз ишини битирди. Сингапурда 12 июнда Шимолий Корея диктатори билан учрашуви аввалдан режалаштирилган АҚШ Президенти Доналд Трамп, ҳали вақт кўп бўлишига қарамасдан, G7нинг ниҳоий баёнотномасини имзолашни ҳам кутмасдан, шанба куни Квебекни тарк этди. Аммо, бошқа давлат раҳбарларининг АҚШга ёпишганларидан жони чиққан Доналд Трамп ниҳоий баёнотномани АҚШ ...
- 14:29Бечора Шавкат Мирзиё кўприк масаласида Тошкентда шарманда бўлганди, халқаро савдо масаласида Циндаода шарманда бўлибди
Шу йил 5 июндага “ЎзАга савол: Шавкат Мирзиё Тошкентда кўприк қурилиши билан танишибди, ватан ва миллатнинг ғариб аҳволи билан қачон танишади? Қачон уларни тузатади?” сарлавҳали хабаримизда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё қандай шарманда бўлганини қуйидагича кўрсатиб берган эдик: «Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч бир таҳлилсиз хабар қилишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё шу кунларда Тошкентнинг Чилонзор тума...
- 22:07Куламизми, йиғлаймизми: Афғонистон ҳукумати Толибон билан Рамазон Ҳайити кунлари ўқ отмасликка келишибди, АҚШ буни олқишлабди. Шавкат Мирзиёчи?
Афғонистон ҳукмати дунё террористик деб ҳисоблайдиган Толибон ташкилоти билан Рамазон ойининг охирида қутланадиган Ҳайит байрами кунлари ўзаро ўқ отмасликка килишгани ҳақида бир неча кун аввал хабарлар тарқаганда, “Ҳаракат” бунга эътибор ҳам бермаган эди. Чунки, бу хабар ҳеч қандай сенсацион тарафи бўлмаган воқеа ҳақида эди. Маълумки, толибонлар ўзини ҳаммадан кўра мусулмонроқ бўлган мусулмон деб ҳисоблашади ва Ислом динининг буюк байрамларидан бири бўлган Рамазон Ҳайитида ўқ отмасликка рози бўл...
- 19:02Канадада кечадан бери G7 cаммити бўлмоқда, Хитойда бугун ШҲТники иш бошлади. Шавкат Мирзиё қирғиз фашизмини жазолаш масаласини кўтарадими?
Канаданинг Торонта шаҳрида кеча дунёнинг энг кучи 7 мамлакатини бирлаштирувчи G7 ташкилотининг саммити иш бошлади. У ерда Канада, Франция, Германия, Италия, Япония, АҚШ ва Буюкбритания раҳбарлари тўпландилар. Япания ҳам моҳиятан Ғарб давлатига айланиб қолганини ҳисобга олсак, G7 ни Ғарбнинг энг кучли давлатлари ташкилоти дейиш мумкин. 2002-2014 йиллари Россия ҳам бу ташкилотга аъзо бўлиб, ўша пайтда ҳамма уни G8 деб атагани ҳам маълум. Бугун Хитойнинг Сариқ денгиз (Хитой ва Корея ўртасида) соҳи...
- 02:19Туркияда 24 июнда президент сайловлари бўлади, қайси номзод қанча овоз олиши кутилмоқда?
Аслида 24 июнда президент ва парламент сайловлари бўлади, аммо асосий эътибор президентлик сайловларига қаратилган. Тўғри, ҳамма ерда бўлгани каби, Туркияда ҳам турли сўровномалар ўтказилмоқда. Аммо, уларга 100 фоиз ишиниш қийин. Қолаверса, унутмайликки, 2016 йилги АҚШда ўтказилган президент сайловларидан олдин ўтказилган сўровномаларнинг мутлақо кўпчилигида Ҳиллари Клинтон ғалаба қозониши кўрсатиларди, аммо "Ҳаракат" башорат қилганидек, Доналд Трамп сайловларни ютди. Шундай бўлса ҳам, сўровном...
- 23:02Биржада доллар биринчи марта 7900 сўмдан пастга тушди. Қора бозорда аҳвол қандай?
Ўзбекистонда доллар илк бор 7900 сўмдан паст даражада - 7896 сўмдан савдо қилинмоқда. Бундан Ўзбекистон Республика валюта биржасининг маълумотлари дарак беряпти. Сўм 2018 йил февралидан бошлаб фаол мустаҳкамланиб борди – бунга қадар у бир долларга 8190 сўмгача арзонлашиб кетганди. Апрель ойи охирларидаги бироз пасайишдан сўнг валюта яна мустаҳкамланиб борди ва 7900 сўмга яқинлашди. Евро билан вазият эса бироз бошқача, у ўтган ҳафта нархда кескин ўсди ва 9765 сўмгача чиқди. Масалан, май о...