09 June 2018
02:19 - Туркияда 24 июнда президент сайловлари бўлади, қайси номзод қанча овоз олиши кутилмоқда?

Аслида 24 июнда президент ва парламент сайловлари бўлади, аммо асосий эътибор президентлик сайловларига қаратилган. Тўғри, ҳамма ерда бўлгани каби, Туркияда ҳам турли сўровномалар ўтказилмоқда. Аммо, уларга 100 фоиз ишиниш қийин. Қолаверса, унутмайликки, 2016 йилги АҚШда ўтказилган президент сайловларидан олдин ўтказилган сўровномаларнинг мутлақо кўпчилигида Ҳиллари Клинтон ғалаба қозониши кўрсатиларди, аммо "Ҳаракат" башорат қилганидек, Доналд Трамп сайловларни ютди.

Шундай бўлса ҳам, сўровнома натижалари кўпчиликни қизиқтиради. Туркияда раиси президентликка номзод Ражаб Эрдўған бўлган Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) расмийлари бир қатор сўровномалар ўткзилгани, уларга кўра, Ражаб Эрдўған 53-55 фоиз овоз олиши кутилаётганини ҳақида гапирдилар. Лекин сўровнамларга оид бошқа маълумотларни, яъни бошқа номзодларга қанча овоз берилиши кутилаётганини тилга олмадилар.

Кеча отатуркчиларнинг Жумҳурият Халқ Партиясининг (ЖҲП) жарчиси бўлган “Жумҳурият” газетаси PIAR Тадқиқотлар Маркази ўтказган сўровнома натижаларини эълон қилди. Унга кўра, шу якшанба куни сайловлар бўлса, номзодларга бериладиган овозларнинг тақсимоти қуйидагича бўларди:

- Ражаб Эрдўған – %39,7 (исломчиларнинг АТПси ва миллатчиларнинг МХПси қурган “Жумҳур Иттифоқи”нинг номзоди)
- Муҳаррем Инже - %26 (социал-демократик руҳдаги ЖХПнинг номзоди)
- Мерал Акшенер - %21,2 (миллатчи-отатуркчиларнинг “Яхши Партияси” номзоди)
- Селаҳиттин Демирташ – %11,1 (курдлар қурган ХДПнинг номзоди)
- Қолган 2 номзод - %1,9

Бу газетада эълон қилинган аввалги сўровномаларнинг натижалари кечагидан катта фарқ қилмасди. Демак, бу газетада эълон қилинган сўровномалрнинг умумий натижаси шундай: сайловларнинг биринчи биринчи турида ҳеч ким ғалаба қозонолмайди.

Аммо, иккинчи турда Ражаб Эрдўғанган қарши ЖХП ва Яхши Партияни бирлаштирувчи “Миллат Иттифоқи” номидан битта номзод кўрсатилади. Кўринишидан, бу номзод - Муҳаррем Инже бўлади ва ким ғолиб чиқиши ХДПнинг тарафдорлари, яъни курдлар кимга овоз беришларига боғлиқ бўлиб қолади. Бу хусусда турли қарама-қарши фикрлар кўп. Биз учун энг яхшиси - сайловларни кузатиб бориш.