Кундалик хабарлар - 08 April 2019
- 07:07Алишер Усмоновнинг “КоммерсантЪ” газетасида: Жаҳон Банкининг янги раҳбари камбағал давлатларнинг зарарига ишлайди. “Ҳаракат”: Ўзбекистоннинг ҳамми?
Хўжайини ўзбек аслли Россия миллиардери Алишер Усмонов бўлган “КоммерсантЪ” газетасида бугун Татьяна Едовинанинг “Ривожланётганларнинг фойдасига эмас” (Выбор не в пользу развивающихся) номли кичкина мақола эълон қилинди. Унинг маъноси қуйидагича. Жаҳон Банкининг аввалги президенти Жим Ён Ким оламшумул ислоҳотлар ўтказиб, каттароқ фойда олаётган мамлакатларнинг қарз учун тўлайдиган фоизларини кўпайтириб, аслида, камбағалроқ мамлакатларни қўллаб-қувватлаш йўлига ўтишга бошлаган эди. Банкнинг ян...
- 21:19Шавкат Мирзиёнинг маддоҳи Адҳамбек Рашидбек Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон бўйича ҳисоботини аҳмоқона шарҳлабди
Kun.uz сайтининг бугун тарқатилган хабарида айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) етакчи илмий ходими Адҳамбек Рашидбеков Халқаро Меҳнат Ташкилотининг (ХМТ) “Ўзбекистонда 2018 йилда пахта мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланиш ҳақида”ги ҳисоботига қисқача шарҳ берибди. Халқаро меҳнат ташкилоти ҳисоботида Ўзбекистон болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатни бартараф этишда сезиларли ижобий ўзгаришларга э...
- 19:39Азербайджане родился 10-и миллионный гражданин
Баку/06.04.19/Turan: B ночь на 6 апреля в Баку родился 10-и миллионный гражданин страны. Девочка родилась в семье Рауфа и Нигяр Оджаговых, ее вес 3,6 кг. рост - 52 см., сообщила пресс-служба Минздрава со ссылкой на Госкомстат.
- 19:41Kun.uz сайти Ўзбекистон ғариб аҳволга тушишига Шавкат Мирзиё айбдор эканлигига имо-ишора қилибди, буни очиқча гапириш вақти келиб бўлди
Бугун 6 апрелда Kun.uz сайти Паст Дарғом туманида балиқчи фермерлардан ерлар тортиб олинаётгани ҳақида каттагина хабар-мақола эълон қилди. Маҳаллий раҳбарлар уларга ёрдам беришмаётгани, одамлар Президент Шавкат Мирзиёдан адолат талаб қилишаётгани, аммо бундан ҳам фойда бўлмаётгани ҳақида батафсил маълумотлар хабарда берилган. Шундан кейин хабар-мақола муаллифи Шуҳрат ШОКИРЖОНОВ аҳволни Қозоғистон билан солиштириб, Паст Дарғом туманида қилинаётган ишларнинг айбдори Шавкат Мизиё эканлигига имо...
- 15:45Ўқитувчилари энг кўп ойлик оладиган 10 мамлакат ичида Ўзбекистон йўқ, ўқитувчиларимиз дунёда энг қашшоқлар ичида
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА, манба кўрсатмасдан, дунёда йиллик ҳисобида энг кўп ойлик оладиган қуйидаги 10 мамлакатнинг номини бугун 6 апрелда эълон қилди: 1. Люксембург — 79,129.67 доллар. 2. Швейцария — 69,704.74 доллар 3. Германия — 61,418.47 доллар 4. Норвегия — 47,313.23 доллар 5. Дания — 46,784.11 доллар 6. АҚШ — 43,556.76 доллар 7. Мексика — 42,816.51 доллар 8. Испания — 41...
- 23:19Жаҳон Банки Президенти этиб АҚШ Молия Вазирининг ўринбосари Дэвид Малпасс сайланди
Жаҳон Банкининг Президенти Жим Ён Ким бу лавозимда ишлашга яна 1 йил бор муддати бўлишига қарамасдан шу йил февраль ойида истеъфога кетган ва унинг вазифасини вақтинча Кристалина Георгиева бажараётган эди. Бугун АҚШ Молия Вазирининг ўринбосари Дэвид Малпасс Жаҳон Банкининг Кенгаши тарафидан Президент лавозимига тайинланди. Reuters Агентлигининг хабарида айтилишича, 73 йилдан бери Жаҳон Банкининг президенти вазифасига бу банкнинг энг катта кредитори бўлган АҚШнинг вакили сайланиб келаётган эка...
- 17:11Ҳаммаёқ масхарабозлик: Осиё Тараққиёт Банки Ўзбекистон иқтисодиёти 2019 йилда 5,2% ўсади деган эди, Жаҳон Банки 5,3% бўлади дебди. «Ҳаракат»: Нима фарқи бор?
3 апрелдаги хабаримизда Осиё Тараққиёт Банки Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулот 2019 йилда 5,2% га ортишини прогноз қилганини билдирган эдик. Ялпи Ички Маҳсулот ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи эканлигидан келиб чиқсак, Осиё Тараққиёт Банки Ўзбекистонда иқтисодиёт 2019 йилда 5,2% га ортишини прогноз қилганини тушунамиз. Ўша хабаримизда, Ўзбекистоннинг иқтисодиёти дунёнинг ривожланган мамлакатларини қўйиб туринг, қўшниларимиз Қозоғистон ва Россиядан 7-10 баравар, яъни 700-1000 фои...
- 07:13Ўзбекча социалистик масхарабозлик: Шавкат Мирзиё аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашга оид қарор имзолади
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз Президент Шавкат Мирзиёнинг “Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” номли кеча 4 апрелда имзолаган қарорини эълон қилди. Қарорнинг бош қисмида республикамизнинг аграр секторини халқаро стандартларга мувофиқ ҳамда мамлакат ҳудудларининг табиий иқлим ва тупроқ шароитларига жавоб берадиган замонавий маҳаллий ...
- 06:23Жуда қизиқ: Қирғизистон парламенти президент ҳақидаги қонунга уни дахлсизликдан маҳрум қилиш йўлини очадиган ўзгариш киритди
24.kg Интернет нашри кеча 4 апрелда хабар қилишича, мамлакат парламенти Президент фаолиятининг кафолатлари тўғрисидаги қонунга “собиқ президентни дахлсизликдан маҳрум қилишни назарда тутувчи” ўзгаришларни учунчи ўқишда киритибди. 120 кишилик Олий Кенгашнинг 114 аъзоси қатнашган мажлисда 3 кишигина бу ўзгаришга қарши овоз берибди. Энди собиқ давлат раҳбари, Олий Кенгашнинг қарори билан, президентлиги пайтида қилган ишлари сабабли дахлсизликдан маҳрум қилиниши мумкин. Агар президент ўз лавозими...
- 19:26Азербайджан: Национальный Совет назначил митинг на 20 апреля
Баку/04.04.19/Turan: Национальный Совет Демократических Сил принял решение провести очередной митинг 20 апреля. Это решение принято после того, как власти отказались санкционировать митинг 6 апреля. Лозунги митинга остаются прежними: свободу политзаключенным, возвращение народу национальных богатств, решение проблемы социальных пособий и др., говорится в сообщении Нацсовета. Напомним, что последний митинг, санкционированный властями 19 января, собрал рекордное число участников и вызвал сер...