05 April 2019
07:13 - Ўзбекча социалистик масхарабозлик: Шавкат Мирзиё аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашга оид қарор имзолади

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз Президент Шавкат Мирзиёнинг “Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” номли кеча 4 апрелда имзолаган қарорини эълон қилди.

Қарорнинг бош қисмида республикамизнинг аграр секторини халқаро стандартларга мувофиқ ҳамда мамлакат ҳудудларининг табиий иқлим ва тупроқ шароитларига жавоб берадиган замонавий маҳаллий ва хорижий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш бўйича фаол чора-тадбирлар амалга оширилаётган бўлса ҳам, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини сифатли ва арзон техникалар билан таъминлаш устувор вазифа бўлиб қолаётгани сабабли, бу соҳа давлат томонидан янада кўпроқ қўллаб-қувватланиши кераклиги айтилади ва ва қарорнинг асосий қисмида қилиниши керак бўлган ишлар бўйича ҳаммага топшириқлар берилади.

Узундан-узоқ қарорни тўла анализ қилишнинг ҳеч кераги йўқ. Чунки, Шавкат Мирзиё социалистик давлатда қилинадиган ишлар бўйича керакли вазирларга, банкларга, “Ўзагротехсаноатхолдинг” ва “Ўзагросервис” каби акциядорлик жамиятларига СССРдан қолган коммунистик усуллар билан топшириқлар берган.

Ўзбекистонда майда тадбиркорликдан ташқари ҳамма нарса давлат қўлидан эканлигини, шу сабабли хусусий тадбиркорлар ҳам мвжуд режимнинг қуллари эканлигини ҳисобга олсак, бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Айнан шуни тушунганимиз учун йиллардан бери Ўзбекистонда аввал Ислом Карим, энди Шавкат Мирзиё раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимига мамлакатимизда ФУНДАМЕНТАЛ СИЁСИЙ ВА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР ўтказиш кераклигини тўхтамасдан айтиб келмоқдамиз.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё қўйган жинояткорона тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир. Чет эллик инвесторлардан фойда кам бўлади, чунки, улар авваламбор ўз фойдаларини ўйлайдилар. Ўзимизнинг инвесторларимиз синфини яратиш шарт.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак.

Бошқа йўл йўқ. Акс ҳолда, халқ майдонларга бизнинг чақириғимиз билан чиқиб, шундай ислоҳотлар ўтказишни талаб қилишга мажбур бўлади.