06 April 2019
15:45 - Ўқитувчилари энг кўп ойлик оладиган 10 мамлакат ичида Ўзбекистон йўқ, ўқитувчиларимиз дунёда энг қашшоқлар ичида

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА, манба кўрсатмасдан, дунёда йиллик ҳисобида энг кўп ойлик оладиган қуйидаги 10 мамлакатнинг номини бугун 6 апрелда эълон қилди:

1. Люксембург — 79,129.67 доллар.

2. Швейцария — 69,704.74 доллар

3. Германия — 61,418.47 доллар

4. Норвегия — 47,313.23 доллар

5. Дания — 46,784.11 доллар

6. АҚШ — 43,556.76 доллар

7. Мексика — 42,816.51 доллар

8. Испания — 41,886.99 доллар

9. Австралия — 40,762.47 доллар

10. Нидерландия — 39,098.02 доллар

ЎзА таққослаш учун, Ўзбекистонда мактаб ўқитувчиларининг ўртача ойлик маоши 2018 йил 1 сентябрдан 1 млн 749 500 сўмни, яъни 222,5 долларни, йилига эса 2670 долларни ташкил қилади деб изоҳ берибди. Бу изоҳ ёлғондан иборат. Чунки, долларнинг сўмга нисабатан бугунги курсидан келиб чиқсак, 1 млн 749 500 сўм – тахмина 208 доллар бўлади, демак, йиллик маош 2400 атрофидадир.

Аслида, биздаги ўқутувчиларнинг ўртача ойлиги 100 доллардан, демак, йилига 1200 доллардан кўп эмас. Давлат Статистика Комитети ҳам ёлғон маълумотлар тарқатиб, халқни лақиллатиш билан овора. Агар кимдир, аниқ фактлар билан биз келтираётган рақамлар хато эканлигини кўрсатиб берса, унга миннатдорчилигимизни билдирган бўлар эдик.