Кундалик хабарлар - 07 May 2014

  • 02:21Владимир Путин Ислом Каримни мазах қилиб, Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 69 йиллиги муносабати билан самимий табриклабди

    Маълумки, Ислом Карим 9 майни Ғалаба кунимиз деб ҳисобламайди, Улуғ Ватан урушида ҳалок бўлган юз минглаб ўзбекларни аҳмоқлик қилиб ўша урушга бориб қолганлар деб ҳисобласа керакки, Ғалаба кунига бошқача от қўйишгача ҳам борди. Айнан шу сабабдан, Россия Президенти Владимир Путиннинг Ислом Каримни “Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 69 йиллиги муносабати билан самимий табриклайман” деб ёзган табрикномаси Ислом Карим устидан кулишдан бошқа нарса эмас. Путин ўз табрикномасида шундай ифо...

  • 01:34Ислом Карим Япония Бош вазири ўринбосари вазифасини ҳам бажарувчи Молия вазири Таро Асо билан нимага учрашди?

    5 майда бўлиб ўтган учрашув ҳақидаги хабарлар умумий гаплардан иборат бўлиб, Ислом Карим ва Таро Асо нимани гаплашдилар деган саволга жавоб йўқ. Аммо, икки мамлакат ўртасидаги савдо 2013 йилда бор-йўғи 215,2 млн долларов бўлганидан кўриш мумкинки, савдо алоқаларимиз ҳам йўқ ҳисоб. Ҳар замонда Оқсарой деб аталадиган инидан наркотиклар билан шиширилиб чиқариладиган ва аллақачон сиёсий яккамоховга айланиб қолган Ислом Карим учун ҳар қандай учрашув буюк воқеа, аммо иқтисодининг кучи билан танил...

06 May 2014
  • 16:43Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик ҳамкорлик Шартномасини Қозоғистон ратификация қилди

    Нурсултон Назарбой ўтган йили Тошкентга расмий ташриф билан келганда, аниқроғи, 2013 йил 14 майда шундай Шартномани имзоланган эди. Шу йил 2 апрелда у Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси Мажлисда ратифакация қилинди. Бугун эса, Нурсултон Назарбой шу ҳақдаги қонунни имзолабди. Қозоқларнинг бу ҳақдаги хабарида айтилишича, тарафлар икки томонлама муносабатларни шу Шартномага асосланиб, тенглик, ўзаро ишонч ва стратегик ҳамкорлик руҳида олиб боришар эмиш. Маълумки, дейди мухбиримиз, Қозоғи...

05 May 2014
  • 01:39Нурсултон Назарбой Малайзия Бош вазири билан телефонда гаплашди, Ислом Карим унинг ўринбосари билан кўришса керак

    6-8 май кунлари Тошкентда “Малайзияда Таълим” халқаро кўргазмаси бўлиши, унинг очилиш маросимида иштирок этиш учун Малайзия Бош вазир ўринбосари, айни замонда, Таълим вазири Taн Сри Мудйиддин Мохд Яссиннинг келиши ҳам кутилаётганини аввал хабар қилгандик. Расмий хабарларга кўра, у (расмда) кеча Тошкентга етиб келган. Бундай меҳмонлар билан кўришишга зор бўлган Ислом Каримни учрашувга тайёрлаш ишлари бошланган бўлса керак. Кеча Қозоғистонда ҳам Малайзияга оид хабар эълон қилинди. Ка...

  • 01:16Россия қримтатарларига қарши расмий босимлар бошлади, Турк дунёси бирлашиши керак

    Тарихда иккинчи марта Қримни босиб олган Россия бу ерлар қримтатарларники эканлигини тан олмоқчи эмас. Қримтатарлар Халқ Мажлиси ҳам Қримнинг Россияга қўшиб олиниши тан олмади ва олмоқчи эмас. Тўғри қилади. Руслар ҳам ўз йўлидан қайтмоқчи эмас. Москва тарафидан Қримнинг Бош прокурори этиб тайинланган Наталья Поклонская кеча Қримтатарлар Халқ Мажлисига келиб, унинг раиси Рефат Чубаровга огоҳлантириш бергани Украина ва Россия ахборот воситалари тарафидан билдирилди. Мажлисдан экстремистик ҳара...

04 May 2014
  • 23:20Мисрда “Мусулмон-қардошлар” ҳаракатининг 102 тарафдори қамалди, Ислом ислоҳотларга муҳтож

    Ғарб агентликларининг хабарига кўра, Миср суди ҳарбий тўнтариш йўли билан президентлик курсисидан туширилган Муҳаммад Нурсийнинг (расмда) 102 нафар тарафдорини 10 йилгача озодликдан маҳрум қилди. Улар “Мусулмон-қардошлар” ҳаракатининг аъзоларидир. Муҳаммад Нурсийнинг ўзи ҳали суд қилинмади, аммо қамоқда ушланмоқда. Аввалги хабарларимиздан маълумки, бу ҳаракатнинг 683 аъзоси ўлимга маҳкумга қилинганди. Кўриниб турибдики, Араб баҳори деб ном олган жараёнлар айнан ислом фанатикларини рағбатла...

  • 22:28Москва выборам (на Украине –Харакат) не верит

    Трагические события в Одессе, очередное обострение на юго-востоке, ползучее скатывание Украины к гражданской войне — все это почти каждый день дает Москве новые основания для того, чтобы не признать выборы президента, намеченные на 25 мая. Запад, напротив, похоже, готов признать их при любом раскладе. Уже в понедельник в Брюсселе европейские дипломаты обсудят введение новых санкций и другие способы давления на Москву. Чем ближе к дню голосования, тем определеннее и жестче становится ритор...

03 May 2014
  • 17:14Афғонистонда даҳшат: Селдан кейин ер кўчиши натижасида 2100 киши ҳалок бўлди

    Мамлакатнинг шимолий-жанубида тоғ этагида жойлашган Хобо Барик қишлоғига селдан кейин тоғдан ер ўпирилди ва 2 минг 100 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди дейилади Reuters агентлигининг хабарида. Аввал БМТ вакиллари камида 300 киши ҳалок бўлганини, 4 минг киши уй-жойсиз қолганини айтишган экан. Ер ўпирилиши 2 май куни маҳаллий вақт билан 12:30 да юз берган. АҚШ Президент Барак Обама бу ердаги ўз қўшинлари табиий офатга учраган афғонларга ёрдам беришини айтди. Ҳозир Афғонистонда АҚШнинг 30 минг киш...

  • 16:26Украина ахборот воситалари: Мамлакат жанубда вазият ҳукумат кучлари фойдасига ўзгарди, Одессада ҳам

    Ички ишлар вазирлигининг Миллий гвардия деб аталаётган қуролли қўшинлари миллатчиларнинг “Ўнг қанот” қуролли кучлари билан биргаликда мамлакат жанубида 30 апрелда бошланиб, 1 май куни туфайли тўхтатилган Антитеррор Операциясини (АТО) кеча шиддат билан давом эттирдилар. Сўнги кунларда асосий воқеалар бўлаётган Донецк вилоятининг Славянск ва Краматорск шаҳарларида руспарат/сепаратист/террористлар давлатнинг ҳамма идораларини босиб олишганди. Славянскда ЕХҲТнинг қуролсиз ҳарбий кузатувчилари тер...

  • 09:53Бу ҳафта Нью-Йоркдаги фондлар биржасида бироз ўсиш бўлди

    Ўтган ҳафта Нью-Йоркдаги биржа бекилганда, Dow Jones индекси 16361 да тўхтаган эди. Бу ҳафта у зиг-загли ҳаёт кечирди, аммо жорийдаги ҳафтанинг охирги 2 иш кунида тушиш кузатилган бўлса ҳам, умумий аҳвол ижобий. Dow Jones 151 поғана юксалиб, 16512 да тўхтади. Dow Jones индексининг ортиши - акциялар нархининг ошиши демакдир. Демак, катта компаниялар ва пулларини банкда эмас, акцияларда сақлаётганлар бу ҳафта фойда кўрдилар.Чунки, ҳозир банкда бериладиган фоиз жуда кичкина бўлгани сабабли, пулини...