20 August 2014
14:13 - Тожиклар Москвада 100 минг кишилик митинг ўтказмоқчи, ўзбекларчи?

“Тожик меҳнат муҳожирлари” номли ташкилот октябрь ойида Москвада муҳожирларни қуллардек ишатаётганларни жавобгарликка тортиш талаби билан 100 минг кишилик митинг ўтказмоқчи эканлиги ҳақида “Известия” газетаси хабар беради. Аммо, ҳали Москва ҳокимиятига ариза ҳам берилмаган.

Бу ташкилотнинг раҳбари Каромат Шариповнинг айтишича, Москванинг 12 бозорида минглаб тожиклар феълан қулликда қолдилар, уларнинг ҳужжатларини олиб қўйишган, пул тўлашмайди, бозор ичидан чиқаришмайди.

Митингда бошқа талаблар ҳам бўлади. Масалан, Россияда қамалган муҳожирларнинг ишини қайта кўриб чиқиш, Тожикистонда иш ерлари яратиш, сиёсий маҳбусларни озод қилиш. Табиий, гап Тожикистондаги сиёсий маҳбуслар ҳақида кетмоқда.

Каромат Шарипов Россияда 11 млн меҳнат муҳожири борлиги, уларнинг 2 миллиони тожик эканлигини ҳам айтиб, Россия ҳукумати бу муаммога кўз юммаси кераклигини урғулайди.

“Тожикистон ёшлари” номли ташкилот август ойида митинг ўтказиш учун ариза бергани, аммо ташкилот рўйхатдан ўтмагани сабабли, митингга рухсат берилмагани ҳам газетанинг хабарида тилга олинган.

Ўзбекларни бунақа нарсалар қизиқтирмайди, дейди мухбиримиз. Қизиқиш учун миллий ғурур керак, Ал Хоразмий авлодлари эканлигимизни унутмаслик керак. Ким билсин, балки, ўзбеклар тожикларнинг митинига чиқшар ёки улардан ўрганиб, ўз митинглари ҳақида ўйлашга бошлашар.