Кундалик хабарлар - 31 August 2015
23:04Ислом Карим “азиз ватандошларини” мустақилликнинг 24 йиллиги билан табриклаб алжиради
У Алишер Навоий номидаги Миллий паркда “азиз ватандошларини” мустақилликнинг 24 йиллиги билан табриклади, ҳар доимгидек ўз нутқида ўзбек миллати, ўзбек халқи каби сўзларни мутлақо ишлатмади. Табрикномадан ҳам кўпроқ алжираш ва ўз халқига ҳурматсизлик кўрсатиш деб баҳоласа бўладиган бу нутқнинг ҳарбир сатри устидан соатлаб кулиш мумкин. Биз учтагина нуқтада тўхтамоқчимиз. Мана Ислом Каримнинг нутқидан биттагина жумла: “Мустақиллик биз учун ҳаётимизнинг маъно-мазмунини бутунлай...
07:35Юсуф Жума: Ўзбек генерали Дўстимга суиқасд уюштираётган ўзбекларга
Онгда тўнғиздан ҳам пастсан, Онгда подадан тубансан. Ўзбек душманига дўстсан, Дўстинг - Дўстимга душмансан. Оқ қорани фарқламадинг, Ақлингни ҳеч чархламадинг. Аҳилликни хоҳламадинг, Дўстинг - Дўстимга душмансан. Ўзбек, ўзбекка хатарсан, Ўзбек ўзбекка маҳшарсан. Душманларингга аскарсан, Дўстинг - Дўстимга душмансан. Ғанимларинг ошингдадир, Тож тахтингда, бошингдадир. Аёлингда - айшингдадир, Дўстинг - Дўстимга душмансан. Нодонлик ҳам сотқинликдир, Ёв ўт...
06:12Ўзбеклар билмайдиган воқеалар: 1925 йил биринчи марта яратилган Ўзбекистон номли давлатимиз бугун 3-чи марта мустақиллик эълон қилган кун
Ҳа, ростдан ҳам бу воқеаларни ўзбекларнинг кўпчилиги билмайди, чунки, ўзбекларни кўпчилигининг на ўз тарихи на ўз келажаги билан иши бор. Руслар Қўқон хонлигини босиб олиб, Бухоро ва Хоразм хонликларини вассалларига айлантириб олганлардан кейин, бўлинишини Амир Темурнинг ўзи бошлаб берган императорлик бутунлай йўқ бўлди. 1917 йилда Россияда ҳокимият коммунистлар қўлига ўтгач, улар 1992 йил 30 декабрда СССР давлатини қурдилар ва унинг миллий-маъмурий структурасини яратишга бошладилар. 1924 йил 2...
01:29Абдурашид Дўстим ўзи туғилган Жавзижонга келди
28 августдаги хабарларимизда Абдурашид Дўстим ўз қушинлари билан Афғонистоннинг шимолий қисмидаги асосан ўзбеклар яшайдиган Фарёб вилоятини Толибон жангариларидан озод қилиб, энди айнан шу иш билан Сарипул вилоятида шуғулланаётганини билдирган эдик. Ўша ерлик мухбиримиз хабар қилишича, Абдурашид Дўстим бу вилоятдаги 30 қишлоқни Толибондан тозалаб бўлди ва ўзи туғилиб кетта бўлган қўшни Жавзижон вилоятига кечди. Бизнинг хабарларни ўқиётган ва юрагида ўти бор ўзбекларга мурожаат қиламиз. А...
- 20:03Петербургда ўз фарзандини сотмоқчи бўлган ўзбек аёли ҳибсга олинди, бундай касбнинг келажаги Ўзбекистоннинг келажаги каби порлоқ эмасми?
Ўрис оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида тўрт кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлганликда гумонланган ўзбекистонлик 38 яшар аёл қўлга олинди. Ҳамюртимиз фарзандини кўчанинг ўзида 100 минг рублга пулламоқчи бўлибди. Петербургда миграция хизматининг тегишли рухсатномасисиз, пропискасиз юрган бу аёл Коломяжский шоҳкўчасида ҳибсга олинган. Аёл полиция бўлимига етказилган, чақалоқ эса болалар шифохонасига жойлаштирилган. Миллионлаб ўзбеклар чет элларда и...
18:23Тожикистонда мухолифатдаги Ислом Уйғониш Партияси ўз-ўзидан йўқ бўлди, Ўзбекистонда ҳам бунга ўхшаш мисоллар бўлган
“Ховар” ахборот агентлиги томонидан тарқатилган хабарга кўра, Тожикистон Адлия вазирлиги Ислом Уйғониш Партияси умумдавлат ташкилот сифатида фаолият олиб бориш ҳаққини йўқотганини эълон қилди. Чунки, партия бошланғич ташкилотлари республиканинг 58 та шаҳар ва туманида ўз фаолиятини тўхтатган. Шунинг учун ҳам ТИУП ўзини умумреспублика партияси сифатида тақдим қила олмайди ва қурултой ўтказа олмайди. Вазирлик исломий партияни ҳозир ғайри қонуний фаолият юритаётганликда айблаб, бу масалани ўрган...
- 17:11Юридик институтга кириш чўталининг миқдори аниқ бўлди
Тошкент шаҳар прокуратурасининг алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси Ҳусан Ҳусанов матбуотга бир иш бўйича интервью бериб, Тошкент Далат Юридик универститетига кириш учун пора миқдорини маълум қилди. Унинг айтишича, юридик университетига киритиб қўйишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 40 минг доллар сўраган одам суд томонидан 10 йил-у 6 ойга озодликдан маҳрум қилинибди. Маълум бўлишича, Моҳира исмли аёл укасини ўқишга киритиш мақсадида Суҳроб Салимов деган одамга мурожаат қилган. У Моҳирадан 40 ми...
- 14:48БЕКОБОДДАГИ ИЗОЛЯТОРДА ЎЛДИРИЛГАН ДИНДОР ИШИ СУДДА ТАФТИШ ҚИЛИНМОҚДА (Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - №29, 29.08.2015)
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Бекобод шаҳар судида Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ИИБга қарашли тергов ҳибсхонасининг икки нафар тезкор ходими – Зокир Кубаев ва Ҳасан Тошматовга оид жиноят иши кўрилиши тўхтатиб қўйилди. Суд иши тўхтатилишига судга гувоҳ тариқасида жалб қилинган суд тиббий экпертларининг гувоҳлик беришдан бош тортаётгани сабаб бўлган. Маълум бўлишича, тергов изолятори тезкор вакиллари Зокир Кубаев ва Ҳасан Тошматов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 207-модда (Мансабга с...
12:09Юсуф Жума. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовга Табрик телеграммаси, 1 сентябр муносабати билан
Қонхўрдирсан, Эй тождор, жинни, Қадрласанг бўларди мени, Бутун умр хунимни сўрдинг, Онангдан кўп эмиздим сени. 2015 йил.
10:24Биньямин Нетаньяху Эрондан келаётган хавф ИШИДнинг хавфидан жиддийроқдирлигини гапирди. Бу тўғрими?
Исроилнинг Бош вазири Биньямин Нетаньяху Италияга қилаётган ташрифи пайтида шундай дебди: “Эронга қарши киритилган санкциялар бекор қилиниб, инвестицияларга йўл очилгандан кейин, у ўзининг Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва бошқа жойлардаги агрессив ва террористик фаолиятига юзлаб миллиард доллар қўшимча пул ажратиш имкониятига эга бўлади.” Исроил Бош вазири ишонадики, Эрондан келаётган хавф ИШИДнинг хавфидан жиддийроқдир. Табиий, у Эроннинг ядровий программаси бўйича имзоланган "Эрон-Олтилик" шартном...