30 August 2015
18:23 - Тожикистонда мухолифатдаги Ислом Уйғониш Партияси ўз-ўзидан йўқ бўлди, Ўзбекистонда ҳам бунга ўхшаш мисоллар бўлган
“Ховар” ахборот агентлиги томонидан тарқатилган хабарга кўра, Тожикистон Адлия вазирлиги Ислом Уйғониш Партияси умумдавлат ташкилот сифатида фаолият олиб бориш ҳаққини йўқотганини эълон қилди. Чунки, партия бошланғич ташкилотлари республиканинг 58 та шаҳар ва туманида ўз фаолиятини тўхтатган. Шунинг учун ҳам ТИУП ўзини умумреспублика партияси сифатида тақдим қила олмайди ва қурултой ўтказа олмайди.

Вазирлик исломий партияни ҳозир ғайри қонуний фаолият юритаётганликда айблаб, бу масалани ўрганиш учун кейинчалик прокуратура органига мурожаат қилишини айтган ва Тожикистон Республикасининг “Сиёсий партиялар ҳақида”ги Қонуни 3-моддасига биноан сиёсий партия республиканинг аксарият туманларида ўзининг бошланғич ташкилотларига эга бўлиши шартлигини эслатган.

Ислом Уйғониш Партияси албатта ўз ҳуқуқларини Олий Судда ҳимоя қилишга уриниб кўрар, аммо фойдаси бўлмаслиги аниқ, дейди мухбиримиз. Қолаверса, дуёнивий давлатда, Тожикистон айнан дунёвий давлат, диний партия бўлиши ҳам мумкин эмас.

Жойи келгани учун айтиш керакии, Ўзбекистонда бир вақтлар Ислом Карим тарафидан туздирилган “Эрк” партияси ва ҳозир борлигини иддао этаётган бир қатор гуруҳлар (“Қуёшли Ўзбекистон” коалицияси, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати, “Бирдамлик” ҳаракати ва бошқалар) ҳеч қачон маҳаллий ташкилотларга эга бўлмаганлар ва умумдавлат мақомидаги ташкилот бўлолмайдилар. Биз уларни “тўгарак” деб айтишимиз мантиқли ва тўғридир.

Ўзбекистонда маҳаллий ташкилотларига эга бўлган мухолифатдаги ягона сиёисй ташкилот эса “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясидир.