31 August 2015
23:04 - Ислом Карим “азиз ватандошларини” мустақилликнинг 24 йиллиги билан табриклаб алжиради

У Алишер Навоий номидаги Миллий паркда “азиз ватандошларини” мустақилликнинг 24 йиллиги билан табриклади, ҳар доимгидек ўз нутқида ўзбек миллати, ўзбек халқи каби сўзларни мутлақо ишлатмади.

Табрикномадан ҳам кўпроқ алжираш ва ўз халқига ҳурматсизлик кўрсатиш деб баҳоласа бўладиган бу нутқнинг ҳарбир сатри устидан соатлаб кулиш мумкин. Биз учтагина нуқтада тўхтамоқчимиз.

Мана Ислом Каримнинг нутқидан биттагина жумла: “Мустақиллик биз учун ҳаётимизнинг маъно-мазмунини бутунлай ўзгартирган, тарихимизда янги саҳифа очган буюк воқеа бўлиб, Ватанимизни, халқимизни эски мустабид тизим кишанларидан озод қилгани, миллий демократик давлат қуриш, барча мамлакатлар ва халқлар билан тенг бўлиб, фаровон ҳаёт барпо этиш йўлини очиб бергани билан қадрли ва мўътабардир.”

Ваҳолангки, ҳали ҳаётда бўлган миллионлаб ўзбеклар Ислом Карим тиш-тирноғи билан мустақилликка қарши бўлганини биладилар. Ўзбек тилини давлат тили қилиш ва мустақиллик талаби билан майдонларга чиққан “Бирлик” фаолларини милицияга калтаклатган, қаматган одам Ислом Каримку. 1991 йил март ойида СССРни янгиланган шаклда сақлаб қолиш учун ўтказилаётган референдумга тайёрланиш кампанияси даврида телеэкранлар орқали нутқ сўзлаган Ислом Карим “Баъзилар истаётгандек, мустақил бўлиб қолсак, 190 давлатда элчихона очишга пулимиз йўқку” дейишгача борганди, яъни президент эмас, бозордаги пистачка сотувчи хотин даражасидаги одам эканлигини кўрсатганди. Дарвоқе, у “баъзилар” деб бирликчиларни назарда тутуётгани ҳам ҳаммага маълум эди.

Иккинчи нуқта. Ислом Карим демократия ҳақида оғиз тўлдириб гапириши ҳам кулги ва нафрат уйғотади. “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат “Ҳаракат” журналида эълон қилинган хотираларида ёзганидек, Ислом Карим ўз кабинетида Абдураҳим Пўлат билан 2-3 соатлик суҳбат қилган ва аввалламбор унинг ҳамма ака-укаларига Тошкентда 6 та квартира ва Абдураҳим Пўлат исмини айтадиган 10 нафар “Бирлик” фаолига ҳукуматда турли даражада лавозимлар беришни ваъда қилган.

Бунинг қаршисида “Бирлик” лидери арзимаган бир нарса қилиши керак эди – Ўзбекистонда мухолифат деган нарса бўлмаслиги керак, чунки мухолифат ва демократия ўз халқини замонавий қулликда сақлаб қолиш учун ғарбликлар тарафидан ўйлаб топилган нарсалардир.

Ислом Каримнинг алжирашларида айтилган учинчи нарса - "Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий блокка қўшилмаслиги ва осмонимиз тинчлиги" ҳақидаги гапдир..

Бу дунё глобаллашиш йўлидан борар экан, ҳар қандай блокларга, жумладан ҳарбий-сиёсий блокларга қўшилмаслик – мамлакатни яккамоховликка, қолоқликка йўллайди ва айнан шундай бўлмоқда. Ахир Ўзбекистон ҳар қандай давлат иқтисодий аҳволининг асосий кўрсатгичи бўлмиш киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми билан Ғарб давлатларини қўйиб туринг, қўшниларимиз Қозоғистон ва Туркманистондан 8 ва 6 баравар орқада. Бу фарқ тинмасдан ортиб бормоқда. Масалан, қозоқлардан 2005 йили 5,5 баравар орқада эдик, ҳозир 8 баравар.

Айнан шу сабабдан миллионлаб ўзбеклар, уларнинг кўпчлиги ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоясиз, чет элларда мардикорчилик қилмоқдалар. Ўзбекистонгдек давлатнинг бюджети ўша мардикорлар юбораётган пул билан оёқда турибди.

Шу арзимаган анализ ҳам кўрстамоқдаки, Ислом Карим ўзбек халқи ва Ўзбекистон давлатининг душмани. У Лубянканинг топшириғи билан ҳар доим Марказий Осиёда лидер бўлган ўзбек миллатини йўқ қилиш билан овора.

Ислом Карим ҳам, бу фактларга кўз юмаётган ўзбек зиёлилари ҳам, вақти келади миллат олдида жавоб берадилар.