31 August 2015
07:35 - Юсуф Жума: Ўзбек генерали Дўстимга суиқасд уюштираётган ўзбекларга

Онгда тўнғиздан ҳам пастсан,
Онгда подадан тубансан.
Ўзбек душманига дўстсан,
Дўстинг - Дўстимга душмансан.

Оқ қорани фарқламадинг,
Ақлингни ҳеч чархламадинг.
Аҳилликни хоҳламадинг,
Дўстинг - Дўстимга душмансан.

Ўзбек, ўзбекка хатарсан,
Ўзбек ўзбекка маҳшарсан.
Душманларингга аскарсан,
Дўстинг - Дўстимга душмансан.

Ғанимларинг ошингдадир,
Тож тахтингда, бошингдадир.
Аёлингда - айшингдадир,
Дўстинг - Дўстимга душмансан.

Нодонлик ҳам сотқинликдир,
Ёв ўтига ўтинликдир.
Пешонангда тутқунликдир,
Дўстинг - Дўстимга душмансан.

Кўзингни очсанг боқийсан,
Йўқса адосан, фонийсан.
Дўстинг Юсуфга ёғийсан,
Дўстинг - Дўстимга душмансан.

28 август 2015 йил

“Ҳаракат” таҳририятидан: Юсуф Жума Афғонистон ўзбекларининг лидери Абдурашид Дўстимни Толибонга сотганлар, ўшанда Толибонни олқишлаган ўзбекнинг бош хоини Салой Мадамин ва унинг “Озодлик” радиоси ўзбек хизматидаги ўзига ўхшаган ҳаромий ҳамфикрларини назарда тутаётган бўлса керак. Вақти келади, ғафлат уйқусидан уйғонган ўзбеклар сотқин ҳаромийлар учун олий жазони тиклайди.