07 October 2015
06:00 - Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Сочига келиб, Владимир Путин билан учрашибди
Россия ва Тожикистон ахборот воситалари кеча эрталаб Душанбедан Сочига учиб кетган Имомали Раҳмон Сочига етиб келгани ва Россия Президенти Владимир Путин билан учрашганини хабар қилдилар. Хабарларда айтилишича, икки президент Афғонистон ва бутун Марказий Осиёдаги аҳволни муҳокама қилишган.

Тожикистон Президенти ўз мамлакати билан Афғонистон чегараларинг 60 фоизи бўйича Афғонистон тарафида жанглар кетаётганини таъкидлаб, улар Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг маъсулияти остидаги ҳудудларга хавф солаётганини таъкидлабди ва минтақада хавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилиш лозимлигини айтибди. Владимир Путин эса, Россия бу минтақадаги воқеалардан хавотирда эканлигини урғулабди.

Учрашувга оид бошқа тафсилотлар йўқ.