Кундалик хабарлар - 11 December 2015

  • 00:50Улуғ санъатчимиз Аброр Ҳидоятнинг ҳаромий ўғли Гога Ҳидоят оламдан ўтибди, жазосини Оллоҳ беради

    Халқимизнинг буюк фарзандлари Аброр Ҳидоят ва Сора Эшонтўранинг ўғли, тарихчи олим Гога Ҳидояткеча оламдан ўтди. Ўзбекистон фан арбоби, тарихчи олим, фан доктори ва профессор Гога Ҳидоят 85 ёшда эди. У 1958 йилдан бошлаб турли илмий муассасаларда фаолият юритган олим 15 дан ортиқ монография, 100 дан ортиқ илмий мақолалар, жаҳоннинг янги тарихи бўйича қатор дарсликлар муаллифи эди. Қанчалик оғир бўлмасин, ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлатининг аянчли аҳволидан келиб чиқиб, бир одамнинг ўлими к...

10 December 2015
  • 22:18Юсуф Жумадан онадан айрилиш кунига бағишлаб ёзилган икки шеър

    Марҳумнинг шеъри Ҳаётимга нуқта - ниҳоя - якун - Ўнинчи декабр - онам ўтган кун. Онам ўтгандан сўнг ҳар кун мен учун Ўнинчи декабр - онам ўтган кун. Қоп-қора ер макон шўрлик онамга, Кўмди фалак мени қоп қора ғамга. Осмон - қоп қоратош гўрим - оламга, Ўнинчи декабр - онам ўтган кун. Темурбек ўлган кун ўлган туроним Ота онам билан суғрулди жоним. Яшашга қолмади бирор имконим Ўнинчи декабр - онам ўтган кун. Дунёдан дунёнинг ўтди уч чини, Қолгани ёлғондир - икит очуни, Қуёшдир фал...

  • 21:11Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси сотиш ҳажмини оширди, шу билан Афғонистонда ўзбек мактаби очиладими?

    “Ўзбекэнерго” ширкати расмийсининг маълум қилишича, Афғонистон шимолида электр қувватига нисбатан эҳтиëжнинг ортгани боис¸ Ўзбекистон қўшни давлатга электр сотиш ҳажмини 10 фоизга кўпайтирди. Аммо расмий нарх масаласида тижроий сирни рўкач қилиб, Ўзбекистоннинг афғонларга сотаётган электр энергияси нархини айтмади. Маълумотларга кўра, Ўзбекистон мана 8 йилдирки, Афғонистонга электр энергияси сотиб келади. Биргина шу йили, ўз ички эҳтиёжини ҳам қондира олмайдиган давлатими...

  • 20:34Шоир Абдулла Ориф “Италия юлдузи” ордени билан тақдирланди, аммо Ислом Каримнинг собиқ ялтоғи бундай майда нарсаларга хурсанд ҳам бўлмаслиги аниқ

    Кеча, 9 декабрда Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Халқ шоири Абдулла Орифга Италия Республикасининг мамлакатимиздаги элчиси "Италия юлдузи" орденини топширди. Мазкур орден ўтган ой ўрталарида Италия президенти Сержо Маттарелланинг таклифи билан шоиримизга мамлакатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликка қўшган ҳиссаси учун берилган. Маълумотга кўра, ушбу орден Италия ҳамда хориж фуқароларига Италия ва бошқа мамлакатлар ўртасидаги дўстона алоқаларни ривожлантирган шахсларга топширилади. Шоир Абдулла Ориф...

  • 19:44Тошкентда Поьлшанинг вақтинчалик элчиси тўсатдан вафот этди

    Кеча Польша Республикасининг маммалкатимиздаги Муваққат ишлар вакили Вальдемар Ковальский тўсатдан вафот этди ва ўз юртига олиб кетилди. Элчихона ходимлари элчи лавозимини бошқараётган мазкур шахснинг ўлимига изоҳ бермаган эса-да, унинг юрак хуружи туфайли оламдан ўтгани айтилмиоқда. Унинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари бугун элчихолнага боришиб, Ҳамдардлик китобига ўз изҳорларини ёзиб келишган.

  • 19:03АҚШ элчиси Спратлен фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди

    Бугун, 10 декабрь Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси қабул қилинишининг 65 йиллиги муносабати билан АҚШнинг мамлакатимиздаги элчиси Памела Спратлен Тошкентдаги ўз резеденциясига фуқаролик жамияти ваиклларини таклиф қилди. Ўз чиқиши билан ҳуқуқ ҳимоячиларини қутлаган элчи хоним бу йиғилишга Ўзбекистон ҳукумати доирасидаги ҳуқуқ ҳимоячи ташкилотлар вакиллари ҳам чақирилганига қарамай, улар бу ерга келмаганини, шунга қарамай мамлакатдаги кам сонли ҳуқуқ фаоларининг машаққатли меҳнатини қадрлаши...

  • 17:42Ўзбекистонда ярим йилдан сўнг электрон ҳукумат иш бошлайди

    Кеча, 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Карим “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонуннни имзолади. Қонун матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинган. Унга кўра, қонун 6 боб, 34 моддадан иборат бўлиб, расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради. Қонунга кўра, сўралаётган электрон давлат хизмати бўйича электрон ҳужжат тарзида юборилган жавоб қоғоз шаклида юборилган жавобга тенглаштирилади. Электрон давлат хизматлари ариза берувчиларг...

  • 10:27Озорбайжондан яхши хабар: Ҳуқуқ ҳимоячиси Лейла Юнус озод қилинди

    Кеча Боку апелляция суди шу йил ёзда 8 ва 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган эр-хотин ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналист Лейла ва Ариф Юнусларга нисбатан аввалги ҳукмни юмашатирувчи янги ҳукм чиқарди. Энди улар 5 йиллик шартли жазони озодликда ўтказадилар. Лейла Юнус суд залидаёқ озод қилинган. Унинг турмуш ўртоғи Ариф Юнус соғлиги ёмонлиги туфайли 12 ноябрда қамохонадан уй қамоғига чиқарилган эди. Эслатиб ўтамиз, Озарбойжон Халқ Фронтининг асосчиларидан бири, аммо бир неча йидан кейин ҳуқуқ ҳимо...

  • 09:26Нурсултон Назарбой ҳам йилнинг одами, фақат Россияда

    "Йилнинг Одами" номли унвон бериш аллақачон дунёда модага айланиб бўлган. Россиядаги Рус биографик институти 1993 йилдан бери шундай унвонлар берар экан. Мана турли номинациялар бўйича бу йилги унвон эгаларининг баъзилари: Россия Президенти Владимир Путин - давлат сиёсати Қозоғистон, Белорусия, Хитой ва Куба лидерлари Нурсултон Назарбой, Александр Лукашенко, Си Цзинпин, Раул Кастро - халқаро муносабатлар Москва ва бутун Россия Партиархи Кирилл - дин Россия Компартияси лидери Геннади...

  • 08:33TIME журналининг хатоси: "Йилнинг Одами" Ангела Меркел эмас, Доналд Трамп бўлиши керак эди

    Кеча бу машҳур журнал Германия канцлери Ангела Меркелга "Йилнинг Одами" унвонини берилганини эълон қилди. Журнал таҳририяти ўз қарорини тушунтириш учун, Ангела Меркел жаҳоннинг иқтисодий кучи бўйича 4-чи мамлакати бўлган Германиянинг раҳбари, Европанинг энг қудратли лидери эканлигидан ташқари, бу йилги муҳожирлар кризиси пайтида, яъни ҳатто Европанинг келажаги борми деган саволлар ўртага отилган вақтда, ўзини "тенги йўқ ўйинчи" сифатида кўрсатганини урғулайди. Бундай унвон бериш учун дунёнинг б...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону