10 December 2015
17:42 - Ўзбекистонда ярим йилдан сўнг электрон ҳукумат иш бошлайди
Кеча, 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Карим “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонуннни имзолади. Қонун матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинган. Унга кўра, қонун 6 боб, 34 моддадан иборат бўлиб, расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради. Қонунга кўра, сўралаётган электрон давлат хизмати бўйича электрон ҳужжат тарзида юборилган жавоб қоғоз шаклида юборилган жавобга тенглаштирилади. Электрон давлат хизматлари ариза берувчиларга давлат органларининг расмий веб-сайтлари орқали ҳамда давлат органлари томонидан кўрсатиладиган интерактив давлат хизматларидан фойдаланишнинг ягона нуқтаси бўлган Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади.

Электрон ҳукумат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади, дейилади маҳаллий матбуот хабарларида.