10 December 2015
21:11 - Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси сотиш ҳажмини оширди, шу билан Афғонистонда ўзбек мактаби очиладими?

“Ўзбекэнерго” ширкати расмийсининг маълум қилишича, Афғонистон шимолида электр қувватига нисбатан эҳтиëжнинг ортгани боис¸ Ўзбекистон қўшни давлатга электр сотиш ҳажмини 10 фоизга кўпайтирди. Аммо расмий нарх масаласида тижроий сирни рўкач қилиб, Ўзбекистоннинг афғонларга сотаётган электр энергияси нархини айтмади.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон мана 8 йилдирки, Афғонистонга электр энергияси сотиб келади. Биргина шу йили, ўз ички эҳтиёжини ҳам қондира олмайдиган давлатимиз қўшни мамлакатга соатига қарийб 1,5 миллиард киловат электр энергияси бериб борди. Бундай олижанобликнинг афғонлар тушуниб етади деб умид қиламиз. Аммо, 5-7 миллион ўзбек яшаётгани айтилаётган Афғонистонда биронта ўзбек мактаби, ўзбек тилида дарс берадиган биронта синф йўқлиги ҳайрон қоолдирадиган нарса.

Ўзи ҳам қийин аҳволда бўлган Ўзбекистон биздан ҳам қийин аҳволда бўлган Афғонистонга электр энергияси сотаётган экан, афғонлар олдига ўзбек мактаблари очиш хусусида талаб ҳам қўйиши керак, афғонлар таббий бўлган бу талабни қондириш шарт..