27 April 2016
09:42 - Путин билан учрашиш мақсадида Кремлга кириш учун ҳаракат қилган ширакайф ўзбекистонлик ҳибсга олинди
Президент Ислом Каримнинг Москвага ташрифи арафасида Қизил майдонга келиб, Владимир Путин билан учрашмоқчи бўлган 35 яшар ўзбекистонлик ҳибсга олинган. У тутилган пайтда ширакайф бўлиб, Ленин мавзолейи олдида Владимир Путиндан паспорт масалаларидаги саволига жавоб олишни истаган.

Бу ҳодиса юзасидан батафсил лавҳалар намойиш этган РЕН ТВ телеканали ўзбекистонлик йигит Путиндан фуқароликка оид саволларига жавоб олмоқчи бўлганини таъкидлади. Хусусан, уни нима учун Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари тез орада Россия фуқаролигини олиб кетаётгани, аммо унинг оиласи узоқ вақтдан бери бунга эришолмаётгани каби масалалар қизиқтирган экан.

Айтиш керакки, бу каби воқеалар антиқа эмас. Масалан АҚШ Президентининг Оқ Уй қароргоҳига кириш учун ҳаракат қилувчилар доим бўлган ва улар ҳар доим ушланган.