Кундалик хабарлар - 20 May 2020

  • 19:21Афғонистонда террористлар Парван вилоятида бир масжидга ҳужум қилиб, 11 кишини ўлдирдилар. Шавкат Мирзиё қаерда эди?

    Бу мамлакатда инглиз тилида ҳам тарқатиладиган Tolonews.com Интернет нашри хабар қилишича, 20 май куни саҳар соатларида Афғонистоннинг шимолий қисмидаги Парван вилоятида бир масжидга ҳужум қилган террористлар 11 кишини ўлдирдилар, 6 кишини ярадор қилдилар. Ҳалазаи қишлоғидаги масжиднинг атрофида яшайдиганларнинг айтишича, улар террористлар масжидга ҳужум қилганини кўрганлар, уларни баъзиларининг яқин қариндошлари ҳалок бўлган. “Агар улар “Толибон” фаоллари бўлса, улар айнан шу ташкилот ф...

  • 15:05Навбатдаги масхарабозлик эмасми? - Парламент текшируви қандай бўлади?

    Олий Мажлис палаталарига мустақил равишда парламент текшируви ўтказувчи комиссияни тузиш ва уни ўтказиш ваколати берилмоқда. Шу билан бирга, Қонунчилик Палатаси билан Сенат парламент текширувларини биргаликда ўтказиш ҳуқуқини сақлаб қолмоқда. Парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган - “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишдаг...

  • 14:42Фаластин раҳбари Исроил билан можарони ҳал этиш йўлини маълум қилди

    Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Фаластин миллий маъмурияти Исроил билан давом этаётган можарони иккита давлат тузиш ҳақидаги қарор асосида ҳал этишга тайёр эканини билдирди. “Исроил билан бўлаётган можарони иккита давлат тузиш бўйича қарор асосида ҳал этишга тайёр эканимизни яна бир бор маълум қиламан”, деди у. Ўтган сешанба куни Фаластин раҳбарияти учрашув ўтказган эди. Мазкур учрашувда Исроилнинг Фаластин ерларини аннексия қилиш режасига қарши қандай чора кўриш масаласи муҳокама...

  • 01:20Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси кеча 19 май куни 391 поғона пастга тушиб, 24 минг 207 бўлди

    Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, 39 иш кунидан бери ҳар куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди. Мана ўша кузатувларимизнинг охирги 19 куни: - 22 апрелда 451 поғона юқорига сакраб, 23 минг 470 га чиқди, - 23 апрелда бор-йўғи 40 поғ...

19 May 2020
  • 23:21Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хабар беришича, мамлакатимизда коронавирус юқтирганлар сони 2850 га чиқибди. Шунга ишонасизми?

    Вазирликнинг ҳозиргина тарқатилган хабарида айтилишича, Ўзбекистонда коронаврус юқтирганлар сони cоат 23:00 гача 2850 га чиқибди. 2 кун аввал бу рақам 2753 эди. Яъни, 2 кунда сал кам 100 киши бу касалликни юқтирибди. Бизда коронавирус юқтириш деган нарса биринчи марта шу йил 15 март куни тилга олинганди. Мана уларнинг сони 2850 бўлибди. Тўғри, бу вақт ичида оламдан ўтганлар ҳам бўлди, уларнинг сони 13 га чиққанмиш. Авваллари ҳам кўп марта такрорлаганимиздек, бу ва бу каби рақамларга ишонадига...

  • 22:26Қирғизистоннинг собиқ президенти Атамбоев махсус бўлинма аскарининг ўлимига алоқадор деб топилди

    Бош прокуратуранинг қайд этишича, экспертиза марҳумнинг зирҳли нимчаси ва кийимидаги ўқ қолдиқлари "ўқ Атамбоевга тегишли ов милтиғидан узилганини тасдиқлаган". Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоев давлат миллий хавфсизлиқ қўмитасининг "Альфа" махсус бўлинмаси аскари ўлимига алоқадор деб топилди. Бу ҳақда мамлакат бош прокуратураси маълум қилди. Хабарда айтилишича, бу иш бўйича зарур тергов тадбирлари ўтказилган. Атамбоев ва Канат Сагимбоевнинг (собиқ президентнинг тансоқчиси) У...

  • 20:34Курбан-Байрам и Ураза-Байрам получат статус государственных религиозных праздников на Украине

    Президент Украины Владимир Зеленский планирует в ближайшее время присвоить двум главным праздникам для мусульман Курбан-Байраму и Ураза-Байраму статус государственных религиозных праздников. Как сообщает пресс-служба Офиса президента, об этом он заявил (вчера в Киеве - "Харакат") во время встречи с представителями крымскотатарского народа. "Мы все понимаем, что депортация - одна из страшных трагедий крымскотатарского народа, народа Украины и нашей земли. Сотни тысяч семей крымских татар ...

  • 14:32Ўзбекистонда ҳаммаёқ масхарабозликми? Шаҳар марказида ҳукмронли қилаётганлар ким? Маҳаллий матбуот нима дейди, “Ҳаракат” нима дейди?

    KUN.UZ: “Сквер”даги автотураргоҳ ўрнини эгаллаган инвестор ким? Чехиянинг “IMP NEW PAY” компанияси Матбуотчилар кўчасидаги 0,23 гектар майдонда қурилиш бошлади. Шу пайтга қадар, жой автотураргоҳ сифатида ишлатилган. Маълум қилинишича, мазкур қурилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 28 мартдаги 467-сонли қарори асосида, 25 млн. АҚШ долларидан кам бўлмаган инвестиция киритиш шарти билан, компанияга ажратиб берилган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Фурқат Маҳмудхўжаевни...

  • 01:29Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси кеча 18 май куни 912 поғона юқорига сакраб, 24 минг 597 бўлди

    Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, 38 иш кунидан бери ҳар куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди. Мана ўша кузатувларимизнинг охирги 18 куни: - 22 апрелда 451 поғона юқорига сакраб, 23 минг 470 га чиқди, - 23 апрелда бор-йўғи 40 поғонача...

18 May 2020
  • 22:48Қримтатар халқи ўз ватанидан сургун қилинган куннинг 76 йиллиги. Уни нишонлашдан ташқари яна нималар қилиш керак?

    Асли бизлар каби туркий халқлардан бири бўлган қримтатрларнинг ўз она ватанларидан сургун қилинганликларига бугун 76 йил бўлди. Бу кун аслида кенг нишонланиши керак эди, аммо ҳозир бунга ҳеч қандай имконият ҳам йўқ. Шу сабабли ҳамма қизиқувчиларни саҳифамиздаги қримтатарлар тарихи билан боғлиқ саҳифаларни топиб ўқишга чақирамиз. Бунинг учун керакли бўлган сўзлар ҳаммага маълум – қримтатарлар, Мустафа Жамилўғли, Рефат Чубаров ва бошқалар. Бу сўзлар воситасида тарихий материалларни ўқиш учун...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону