Кундалик хабарлар - 18 May 2020
- 17:48“Бирлик” раҳбари Абдураҳим Пўлат билан ҳам учрашган ўзбекларнинг Афғонистондаги лидери, собиқ президент ўринбосари генерал Абдурашид Дўстимга маршал унвони берилади
Бу мамлакатда инглиз тилида ҳам эълон қилинадиган Tolo News Интерент сайтида билдирилишича, Ашраф Ғани ва Абдулло Абдуллоҳ кеча 17 май куни имзолаган келишув ҳужжатларида генерал Абдурашид Дўстимга маршал унвони бериш ҳам алоҳида урғуланган. Бундан ташқари, Абдурашид Дўстим Ҳукуматнинг Олий Кенгаши ва Миллий Хавфсизлик Қўмиталарида ҳам аъзо бўлади. Умид қиламизки, бу ҳужжат тўла амалга оширилади, генерал Абдурашид Дўстим маршал унвони олади. Вақти келгани учун эслатиш керакки, Абдураши...
- 15:05Ташқи Ишлар Вазирлигининг Консуллик-Ҳуқуқий Департаменти фуқаролар қабулини тиклади
2020 йил 18 майдан бошлаб Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлигининг Консуллик-Ҳуқуқий Департаменти томонидан санитар-гигиеник норма талабларига риоя қилган ҳолда фуқаролар қабули тикланди. Вазирликнинг хабарига кўра, бу иш республикада эпидемиологик ҳолат барқарорлашгани ва карантин чоралари босқичма-босқич юмшатилаётгани ҳамда аҳолига узлуксиз консуллик-ҳуқуқий хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида амалга оширилди. Қабул амалга оширилаётган бинога кириш йўлаклари пирометр ва антисептик восита...
- 14:42Қизиқ хабар: Долларнинг сўмга нисбатан курси яна бироз тушди, бу ҳақда Марказий Банк хабар тарқатди. Лекин, аҳволимиз ҳали ҳам дабдала!
Марказий Банк 2020 йил 19 майдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини бугун эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва бир ҳафта аввалги (қавс ичида) курслари: 1 АҚШ доллари – 10129,56 сўм (10137,20 сўм). 1 ЕВРО – 10955,72 (10988,72). 1 Жанубий Корея вони – ? (7,49) 1 Хитой юани – 1426.44...
- 10:50Маданият Вазири Озодбек Назарбеков ҳам Россия Ташқи Ишлар Вазирлигининг расмий вакили Мария Захарованинг фикрларига масхарабозлик руҳидаги муносабатини билдирди
Бугун Ўзбекистондаги диктаторлик режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА, Маданият Вазири Озодбек Назарбеков номидан, Россия Ташқи Ишлар Вазирлигининг расмий вакили Мария Захарованинг фикрларига масхарабозлик руҳидаги муносабатини билдирди. Унинг сафсаталари бир қарашда тўғридек кўринади, аммо нимага бундай муносабатни бизнинг Ташқи Ишлар Вазирлигимиз эмас, масхарабоз Маданият Вазиримиз Озодбек Назарбеков билдирди. Чунки, у оддий масхарабоз. Биз бу ҳақда кўп марта ёздик, яна ёзав...
- 10:20Яна масхарабозликми? Эндиликда шахсни ушлаш ва ҳимоячидан воз кечиш жараёни видеоёзув орқали қайд этилиши шарт эмиш!
Шавкат Мирзиё тарафидан 16 майда имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига жиноят процессида иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирармиш. Аммо, нимага бу қонун 16 майда имзоланиб, бугун оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди? Нимамиш, бу қонун Олий Мажлиснинг Қонунчилик Палатаси томонидан 2020 йил 7 апрелда қабул қилиниб...
- 23:07Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги мамлакатимизда коронавирус юқтирганлар сони бугун 2753 га чиққанини эълон қилди
Авваламбор, эслатиш керакки, биз Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг бу мавзуга оид хабарларни ҳар куни эълон қилар эдик. Ҳозир бунга эҳтиёж қолмади, чунки бу хабарларга ишониш қийин. Вазирликнинг бугунги хабарида, 2020 йил 17 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 2753 га чиққани айтилибди. Яъни, 2 кунда касаллик юқтирганлар сони 71 га ортибди. Эслатиш керакки, бизда биринчи коронавирус юқтириш 15 мартда гўёки бошланган эди. Мана, шу рақам 2753 бўлибди. Бунинг...
- 20:09Исроил давлатининг якка-палаталик парламенти янги ҳукуматни тасдиқлади, Бош Вазир - яна Бинямин Натаняху
Бугун Исроил давлатида вақтинчалик бўлса ҳам ички тинчлик ўрнатилди. Бу мамлакатининг яккапалаталик парламенти - Кнессет - жорийдаги йилнинг 2 март куни ўтказилган сайлов натижалари бўйича янги коалицион ҳукумат таркибини тасдиқлади. Эслатиш керакки, Исроилда узоқ йиллардан бери ички тинчлик ҳам йўқ эди, десак бўлаверади. Асосан АҚШнинг кучи билан Исроил давлати ўз чегараларини ўзи истаган шаклда ўзгартириб бораётгани ҳам ҳаммага маълум. Масалан, давлат пойтахти аллақачон Тел-Авивдан Иеруса...
- 20:08Энди Афғонистонда тинчлик бўладими, Ашраф Ғани ва Абдулло Абдуллоҳ келишдиларку?
Жаҳон оммавий ахборот воситалари бугун Қобулда ҳақиқий Президент Ашраф Ғани ва унинг доимий рақиби Абдулло Абдуллоҳ ўзаро келишганлари ҳақида ҳужжат имзолаганларини хабар қилдилар. Эслатиш керакки, 2019 йил сентябрда ўтган президент сайловларидан кейин сиёсий инқироз юзага келган, сайловлар натижалари 5 ойдан кейин эълон қилиниб, Ашраф Ғани расман президентлик курсисини сақлаб қолган бўлса ҳам, унинг асосий рақиби Абдуллоҳ Абдуллоҳ буни тан олмаган эди. Ўтган вақтда, ички низолар ҳам таъсирида...
- 18:58Хитойнинг етакчи эпидемиологи: “Уҳан раҳбарияти коронавирус кўламини дастлаб сир сақлаган”
Хитойлик эпидемиолог ва пульмонолог Чжун Наньшань CNN телеканалига берган интервьюсида коронавирус илк бор қайд қилинган Уҳан шаҳри раҳбарияти касаллик кўламлари ҳақидаги тафсилотларни дастлаб сир сақлаганини маълум қилди. Телеканалнинг эслатишича, айнан Чжун Наньшань Уҳанга 18 январда келган ва 2 кун ўтиб коронавирус одамдан одамга юқишини очиқча тасдиқлаган. Бунгача Уҳан раҳбарияти бунинг исботи йўқлигини ва вирус тарқалиши “олдини олиш ва назорат қилиш мумкинлигини” ҳафталаб таъкидлаб ке...
- 14:06Алишер Усмонов Британиянинг 10 нафар энг бой одами рўйхатидан жой олди
Россиялик тадбиркорлар Алишер Усмонов, Михаил Фридман ва Роман Абрамович Sunday Times британ нашри рейтингига кўра, навбатдаги маротаба Британиянинг энг бой одамлари қаторидан жой олди. Жумладан, Алишер Усмонов жорий рейтингда ўз позициясини бир поғонага яхшилаб, 2019 йилдаги 8-ўриндан 7-ўринга кўтарилган. Унинг бойлиги 11,68 млрд фунт стерлингга баҳоланган. Бизнесменнинг ўтган йилда бойлиги 11,399 млрд фунт стерлингга баҳоланганди. Нашрда таъкидланишича, Усмонов жорий йилда Россияга коронави...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения Читать дальше...Улмасов Бахтиёр
Добавить сведения Читать дальше...