19 May 2020
01:29 - Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси кеча 18 май куни 912 поғона юқорига сакраб, 24 минг 597 бўлди

Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, 38 иш кунидан бери ҳар куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди.

Мана ўша кузатувларимизнинг охирги 18 куни:

- 22 апрелда 451 поғона юқорига сакраб, 23 минг 470 га чиқди,
- 23 апрелда бор-йўғи 40 поғонача юксалиб, 23 минг 515 га чиқди,
- 24 апрелда 260 поғона юқорига сакраб, 23 минг 775 га чиқди,
- 27 апрелда 359 поғона юқорига сакраб, 24 минг 134 га чиқди,
- 28 апрелда 32 поғона пастга тушиб, 24 минг 102 бўлди,
- 29 апрелда 532 поғона юксалиб, 24 минг 634 га чиқди,
- 30 апрелда 288 поғона пастга тушиб, 24 минг 346 бўлди,
- 1 майда 622 поғона пастга тушиб, 23 минг 724 бўлди,
- 4 майда 26 поғона юқорига юксалиб, 23 минг 750 бўлди,
- 5 майда 134 поғона юқорига юксалиб, 23 минг 883 бўлди,
- 6 майда 218 поғона юқорига юксалиб, 23 минг 665 бўлди.
- 7 майда 211 поғона юқорига юксалиб, 23 минг 876 бўлди,
- 8 майда 455 поғона юқорига юксалиб, 24 минг 331 бўлди,
- 11 майда 109 поғона пастга тушиб, 24 минг 222 бўлди,
-12 майда 457 поғона пастга тушиб, 23 минг 765 бўлди,
-13 майда 517 порғона пастга тушиб, 23 минг 248 бўлди,
- 14 майда 377 поғона юқорига юксалиб, 23 минг 625 бўлди,
- 15 майда 60 поғона юқорига эксалиб, 23 минг 685 бўлди.

Кеча, 18 май куни эса, Dow Jones индекси 912 поғона юқорига юксалиб, 24 минг 597 бўлди.

Кўриб турибсизки, бу индекс охирги 19 иш куни ичида 12 кун юқорига кетди ва аммо 7 кун пастга тушди. Демак, иқтисодиётда ҳақиқий ўзгаришлар бошланса, 1-2 ой ичида зиг-заглар билан бўлса ҳам, аввалги юқори даражага чиқиб оламиз. Кеча ишлар яхши бўлди, аммо буёғи бундан ҳам зўр бўлади, деб умид қиламиз.

Эслатиш керакки, Dow Jones индекси сўнги марта жорийдаги йилнинг 12 февраль куни 29 минг 551 га чиқиб, охирги тарихий рекордни ўрнатган эди. Демак, буёғи янада яхши бўлади деб кутиш керак. Ўша рекорд даражага чиқиш учун Dow Jones индекси яна тахминан 4,9 минг поғона кўтарилиши ШАРТ.

Билмаганлар учун ҳам эслатиш керакки, ҳозир АҚШдаги Dow Jones индексининг аҳволи бутун дунё иқтисодиётида ҳам ўзини кўрсатади. Демак, "яхши ният - ярим мол" эканлигини унутмайлик.