Кундалик хабарлар - 15 March 2023
- 22:10Темурмалик Бердиҳон: Мен Турон фарзандиман!
Темурмалик Бердиҳон: Мен Турон фарзандиман! Турк Отам бир чинор бўлса, мен унинг бир бандиман, Улуғ кунни кутиб ётган, мен Турон фарзандиман. Томирида ўлмаган қон, гоҳи шодман гоҳи гирён, суйласин кўҳна Тиёншон, соҳибқирон фарзандиман. Олтойдан то Бофор қадар, тарқаб кетганман дарбадар, Ҳар йўлимда хавфу хатар, мен Турон фарзандиман. Ғанимларим қўрқиб чунон, ҳасад эткайлар ютиб қон, Қафас ичинда мен гирён, мен Ўғизхон фарзандиман. Ғазнавийу Қорахонлар, Салжуқ бобо Алп Ар...
- 21:17Ўзбекистон ҳалигача Жаҳон Савдо Ташкилотига олинмаяпти, Шавкат Мирзиё ва БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Бош Комиссари Фолькер Турк бугун Тошкентда учрашиб, бир-бирларини мақташ билан овора бўлишибди. Нима, аҳволимиз шунақа дабдалами? “Ҳаракат” қаерда?
Ҳа, аҳволимиз ростдан ҳам дабдала. АҚШда яратилиб, дунёда тан олинган Human Rights Watch (HRW) ташкилоти Ўзбекистонни дунёда “ёмонларнинг ёмони" эканлигини айтмоқда. Тўғри, бу ташкилот демократия ва инсон ҳуқуқлари масаласида ёмонларнинг ёмони эканлигимизга урғу бермоқда. Аммо, аҳволимиз ҳамма соҳада дабдала. Нима, Жаҳон Савдо Ташкилоти ҳам Human Rights Watch берган баҳога асосланмоқдами? Бир қарашда, бу кулгили нарсага ўхшайди-ку! Аммо, ҳамма гап шундаки, HRW бераётган баҳо жуда тўғриди...
- 03:16Юсуф Жума: ЧИНАКАМ ОЗОДЛИК ЭЛНИНГ ШОНИДА…
Бир умр ўртади мени ёлғизлик, Бир умр топмадим излаганимни. Бирон юз кўрмадим, кўрдим юзсизлик, Кўзларим кўрмади кўзлаганимни. Яшамоқчи эдим эл бирлигида, Эл жасоратида - ботирлигида, Ор - номус ерида - Турон ерида, Кўзларим кўрмади кўзлаганимни. Боболар қони йўқ нечун қонида?! Сарқит бўлса - бас - қул жиғилдонида, Чинакам озодлик - элнинг шонида - Кўзларим кўрмади кўзлаганимни. Шон - шараф бўларми орга ётларда, Ёғийга ишлаган қулзурёдларда, Тангри - эрк - ҳақиқат жасоратла...
- 21:35Хонзодабегим Жамолова: Менда фақат, Худо бор, Сиз бор ва сўз бор
Менда фақат, Худо бор, Сиз бор ва сўз бор. бошқасини билмайман. узоқда яшайман дунёдан… ичим – бомдод, ташим – бомдод дилим-хуфтон. Тасбеҳлар тераман ҳаводан. Менда фақат, Худо бор, Сиз бор, ва сўзлар бор. Ердаги умрим – саватдаги сув. Саждадан саждагача борман, тирикман, Ҳечам кўрмай туриб Соғинганим У. Муҳтожлигим Удир ва муродим У. Менда фақат, Худо бор, Сиз бор ва сўз бор. Тунларим – ҳаловат, ҳар тонгим – ҳузур. Яна китобим бор беҳисоб севаман, беҳад се...
- 19:09Ўзбекистонда навбатдаги оддий масхарабозлик: Олий Мажлис Сенати 30 апрел куни Конституция бўйича референдум ўтказишни маъқуллабди
Ҳа, айнан шундай, президент-диктатор-вайсақи Шавкат Мирзиёнинг қўғирчоғи саналадиган Олий Мажлис Сенати кеча, 14 март куни ўтказилган йиғилишида Конституцияга янгиликлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси бўйича референдум ўтказиш тўғрисидаги қарорни маъқуллаганмиш. Референдум 30 апрелда ўтказилармиш. 83 сенатордан 80 нафари қарорни қўллаб-қувватлаганмиш, 1 нафари бетараф қолганмиш, 2 нафари эса овоз бермаганмиш. Демак, янги Конститция қабул қилинди деяверишимиз мумкин. Хуллас, Ўзбекистонда навба...
- 07:14Миллатимизнинг буюк фарзанди ва шоири Чўлпон ҳақида
“ҲАРАКАТ”: Абдулҳамид Чўлпон XX аср ўзбек адабиётининг энг машҳур намояндаларидандир. “Чўлпон” тахаллуси билан шуҳрат топган Абдулҳамид Сулаймон 1897 йилда Андижон шаҳрининг Қатортерак маҳалласида дунёга келди. У дастлаб эски мактабда, сўнг Андижон, Тошкент мадрасаларида ўқийди. Шунингдек, Андижондаги рус-тузем мактабида ҳам таҳсил олган. Чўлпоннинг матбуотдаги дастлабки шеър ва мақолалари 1914 йилдан кўринади. 1927 йилда шўро ҳукумати ижтимоий уйғониш байроғи остида мил...
- 06:04Аёллар бор, Онасининг бағрин ер
Аёллар бор, болам дейди уйим дер, Аёллар бор, эрларини бошин ер, Аёллар бор, фариштадир уйида, Аёллар бор, хатто итдан дайдида. Аёллар бор, вафолидир хаёли, Аёллар бор, ўзларича зиёли Аёллар бор, кўзларида мехр бор, Аёллар бор, кўзларида қахр бор. Аёллар бор, нур сочилар юзидан Аёллар бор, захар чиқар сўзидан, Аёллар бор, бойлик деди пул деди Аёллар бор, бойлик ахир гул деди. Аёллар бор, фарзандини қучганлар Аёллар бор, фарзандидан кечганлар, Аёллар бор, сабр қил...
- 05:00Юсуф Жума: ҒАРБ САНКСИЯЧИЛАРИГА: ТЎҒАЁТГАН ЭРКАКЛАРНИ БИЛАСИЗМИ?! ДУНЁ БИЛМАСА ҲАМ СИЗ БИЛИШИНГГИЗ ШАРТ!!!
(“Менинг рекордлар қитобим”дан) Миллион турли жонзотлар тўғиб турибди, эркаклар ҳам тўғишга киришган бўлса, тўғибди - да, нечун мунча ваҳима қиласан?! - деманг. Даҳшат бўлмаса, ёзармидим?! Даҳшат: Тўғаётган эркаклар оғироёқ бўлгач, тўққиз ой кўтариб юрмайдилар, оғироёқ бўлдиларми, ўша заҳот тўғиб ташлайдилар. Туққанда ҳам битта - иккита, бешта - ўнта тўғади деб ўйлайсизми, йўқ, йўқ…даҳшат… Тағин фақат ётиб - турганда эмас, ҳатто телефон алоқасида ҳам иккиқат бўлиб бў...
- 15:26Ислом ҲамкорликТашкилоти Шавкат Мирзиёнинг ислом террористлари билан ўртоқлашаётганидан хурсандмиш
“Дунё” нашри хабар беришича, Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов кеча, 12 март куни Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг (ИҲТ) Жидда шаҳридаги қароргоҳида ИҲТ бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа билан учрашибди. Ҳусайн Иброҳим Тоҳа Ўзбекистон охирги 5 йилда мусулмон давлатлари билан алоқаларни оширгани, Тошкентнинг янги сиёсати сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтиришга, ҳамда Марказий Осиё барқарорлиги ва хавфсизлиги...
- 06:45Kun.uz Интернет нашрининг “«Миллиардерлар ови». Нега Хитойда йирик ишбилармонлар ғойиб бўлмоқда?" деган саволи ва “Ҳаракат” Агентлигининг таҳлили
Наҳотки Ўзбекистоннинг энг обрўли нашрларидан бирида ҳамма нарсани билишмайди? Гап шундаки, Хитой коммунистик давлат, бу давлатни коммунистлар бошқаради. Уларнинг асосий шиори, “Бойлар йўқ қилинади, камбағаллар бўлмайди, ҳамма тенг бўлади!” Россия Империяси аҳолисининг мутлақо кўпчилиги сал кам оч камбағаллар бўлгани сабабли, Владимир Лениннинг асли коммунистик партияси (расмий номи “Социал-демократик Ишчилар Партияси”) мутлоқо қўпчилик тарафидан қўллаб-қувватланди. Натиж...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения Читать дальше...Гафуров Абдулхошим
Добавить сведения Читать дальше...