14 March 2023
06:04 - Аёллар бор, Онасининг бағрин ер
Аёллар бор, болам дейди уйим дер,
Аёллар бор, эрларини бошин ер,
Аёллар бор, фариштадир уйида,
Аёллар бор, хатто итдан дайдида.

Аёллар бор, вафолидир хаёли,
Аёллар бор, ўзларича зиёли
Аёллар бор, кўзларида мехр бор,
Аёллар бор, кўзларида қахр бор.

Аёллар бор, нур сочилар юзидан
Аёллар бор, захар чиқар сўзидан,
Аёллар бор, бойлик деди пул деди
Аёллар бор, бойлик ахир гул деди.

Аёллар бор, фарзандини қучганлар
Аёллар бор, фарзандидан кечганлар,
Аёллар бор, сабр қилиб юради
Аёллар бор, хар кун нолиб туради.

Аёллар бор, шукр дейди борига,
Аёллар бор, кун бермайди эрига!
Аёллар бор, қуёшдайин нур сочар,
Аёллар бор, шайтонни бағрини қучар

Аёллар бор, оиласининг бахтидир,
Аёллар бор, хайвон ундан яхшидир,
Аёллар бор, Отам деди Онам дер,
Аёллар бор, Онасининг бағрин ер.

“Ҳаракат”: Исми-шарифи айтилмаган ўқувчимиздан шу шеър келди, унинг номи ҳам, муаллифининг исми ҳам берилмаган. Муаллифнинг исмини биладиганлар бўлса, бу шеър ҳақида фикирлари бор бўлганлар бўлса, бизга билдиринглар. Раҳмат.