15 March 2023
21:17 - Ўзбекистон ҳалигача Жаҳон Савдо Ташкилотига олинмаяпти, Шавкат Мирзиё ва БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Бош Комиссари Фолькер Турк бугун Тошкентда учрашиб, бир-бирларини мақташ билан овора бўлишибди. Нима, аҳволимиз шунақа дабдалами? “Ҳаракат” қаерда?

Ҳа, аҳволимиз ростдан ҳам дабдала. АҚШда яратилиб, дунёда тан олинган Human Rights Watch (HRW) ташкилоти Ўзбекистонни дунёда “ёмонларнинг ёмони" эканлигини айтмоқда. Тўғри, бу ташкилот демократия ва инсон ҳуқуқлари масаласида ёмонларнинг ёмони эканлигимизга урғу бермоқда. Аммо, аҳволимиз ҳамма соҳада дабдала.

Нима, Жаҳон Савдо Ташкилоти ҳам Human Rights Watch берган баҳога асосланмоқдами? Бир қарашда, бу кулгили нарсага ўхшайди-ку!

Аммо, ҳамма гап шундаки, HRW бераётган баҳо жуда тўғридир. Демак, Жаҳон Савдо Ташкилоти ҳам тўғри иш қилмоқда. Чунки, демократия йўқ жойда коррупция ва порахўрлик гуллаб-яшнашини ҳамма демократлар билишади. Ўзбекистонда шундай гуллаб-яшнаш бор. Савдо ишларида коррупция ва порахўрлик бўйича ҳам дунёда биринчиларданмиз.

Шундай экан, Ўзбекистон Жаҳон Савдо Ташкилотига олинса, анча-мунча коррупция ва порахўрлик касалиги ҳозироқ бор бўлган бу ташкилот ҳам коррупция ва порахўрлик ботқоғига бутунлай ботишга бошлайди.

Демак, демократия ва демократик сайловлар бўлмагунча, Шавкат Мирзиё ва малайлари ташқарига уоқтирилмагунча, Ўзбекистон дабдала аҳволдан чиқолмайди. Улоқтириш қурол ёрдамида бўлмайди, аксинча демократик йўллар билан бўлади. Вақти келади, демократик мухолифат оёққа туради. Ҳозир асосан тўҳамбалардан иборат бўлган халқимизнинг онги юксалиб, ўз келажагини ўйласа, дикаторликдан, жумладан коррупция ва пораҳўрлик касаллигидан қутилишнинг йўлини излашга бошлайди.

Бу йўл - Ўзбекистонни мустақиллика олиб келган, ҳар замон тамомийла демократик руҳда бўлган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг “демократия ва демократик сайловлар учун курашамиз” шиорини қўллаб қувватлаш, ва ҳатто бу партия ҳамда унинг Ўзбекистонда ягона демократик руҳдаги матбуот органи бўлган “Ҳаракат” Агентлигига молиявий ёрдам ҳам бериш ШАРТлигидир!