15 March 2023
22:10 - Темурмалик Бердиҳон: Мен Турон фарзандиман!
Темурмалик Бердиҳон: Мен Турон фарзандиман!

Турк Отам бир чинор бўлса, мен унинг бир бандиман,
Улуғ кунни кутиб ётган, мен Турон фарзандиман.

Томирида ўлмаган қон, гоҳи шодман гоҳи гирён,
суйласин кўҳна Тиёншон, соҳибқирон фарзандиман.

Олтойдан то Бофор қадар, тарқаб кетганман дарбадар,
Ҳар йўлимда хавфу хатар, мен Турон фарзандиман.

Ғанимларим қўрқиб чунон, ҳасад эткайлар ютиб қон,
Қафас ичинда мен гирён, мен Ўғизхон фарзандиман.

Ғазнавийу Қорахонлар, Салжуқ бобо Алп Арслонлар,
Шоир Бобур Шайбоқхонлар, соҳибқирон фарзандиман.

Қозоқ, қирғиз, бошқирдларим, қафасдаги бўзқуртларим,
Оёқ остидир юртларим, мен Турон фарзандиман.

Уйғурларимдир бағри қон, Қошғарида экан гирён,
Мадад бергил бергил имкон, мен Туркистон фарзандиман.