12 May 2015
14:05 - Жон Керри ва Сергей Лавров Сочида учрашдилар
Бугун эрталаб АҚШ Давлат Котиби Сочига келиб Россия президенти ва ташқи ишлар вазири билан учрашиши режалаштирилганини кеча хабар қилган эдик. Рус ахборот воситалари АҚШ Давлат Котиби Жон Керри Сочига келиб Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашганини хабар қилдилар. Аммо, учрашувнинг тафсилотлари тилга олинмайди. Табиий, тахмон қилиш қийин эмаски, учрашувнинг асосий мавзуси Украина бўлган.

Энди Жон Керрининг Президент Путин билан учрашуви кутилмоқда. Жаҳон ахборот воситалари Керрининг Сочига келиши Россия-АҚШ муносабатлари илиқлашганини айтаётган бўлсалар ҳам, яна тахмин қилиш қийин эмаски, ҳозирги босқичда бундай учрашувлардан ортиқча фойда бўлмайди.