Кундалик хабарлар - 14 June 2015

  • 16:03ЖИЛОВНИ БУНЧАЛИК ТОРТМАНГ, ЖАНОБ ВАЗИР! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - №24, 13.06.2015)

    Маҳаллий матбуотга кўра, Ўзбекистон Адлия вазири томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари(ННТ)нинг тадбирларини келишиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланибди. Ҳозирча Ўзбекистон Республикаси Миллий қонунчилик базасига киритилмаган мазкур низомга асосан, ННТлари ўз уставларидаги мақсадларига эришиш учун Ўзбекистон ёки хорижда ўтказиладиган анжуман, семинар, тренинг, йиғилиш, акциялар, давра суҳбатлари, учрашувлар, симпозиумлар ва бошқа тадбирларни адлия вазирлиги билан келишиши шарт экан. ...

  • 09:40Ўрисларга мардикор бўлишни истамаётган ва бунинг учун курашаётган ҳақиқий ўзбеклар ҳам бор экан. Офарин!

    Ўрисларга мардикор бўлишни истамаётган ва бунинг учун курашаётган ҳақиқий ўзбеклар ҳам бор экан. Офарин! Ўзбекистон борган сари қашшоқлашиб бормоқда, миллионлаб ўзбеклар оиласини боқиш учун Россия ва Қозоғистонда мардикорчилик қилишга мажбур бўлмоқда. “Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат”Агентлиги Ал-Хоразмий ва Мирзо Улуғбек авлодларини бу шармандаликдан қутқариш йўлларини ахтармоқда. Аммо, кўринишидан, ўзбек миллатини мардикорлар подасига айланиб бораётганидан дарғазаб бўлга...

13 June 2015
  • 18:12ИШИД АҚШга бориб бўлди, яна бир гуруҳ унга кўмак беришда гумонланиб, ҳибсга олинди

    Нью-Йоркнинг Бруклин мавзесида “Исломий давлат” га молиявий кўмак кўрсатишга ҳаракат қилганликда гумонланаётган Дилҳаёт Қосимов исмли ўзбек устидан суд бошлангани, униннг Абдурасул Жўрабоев, Аброр Ҳабибов ва қозоғистонлик Аҳрор Саидаҳметов исмли ҳамкорлари ҳам февраль ойидан бери ҳибсда эканлиги ҳақида кенчагина хабар тарқатган эди. Грин-карта лотереяси ютиб, тўрт йилдан буён АҚШда яшаб келаётган 29 яшар Акмал Зокиров исмли ўзбек ҳибсга олингани ҳақидаги хабар ҳам кеча тарқалди. Reuter Агентл...

  • 10:38Яна бир масхарабозлик:12 июнь - Россия Куни, Ўзбекистон Куни борми?

    Россия 12 июнни “Россия куни” деб байрам қилишга бошлаганига 23 йил бўлди. Ваҳолангки, расмиятчилик учун айтсак, СССР таркибидаги Россия ўзининг давлат суверенитети ҳақидаги декларацияни 1990 йил 12 июнда қабул қилган эди. Шундай экан, 12 июлни Россиянинг мустақиллик куни деб нишонлаш керакмасми? Аммо, кимдан мустақиллик? Ахир СССР ҳар ким билганидек, Россия императорлигининг давомчиси-ку! Буни рус сиёсатчиларининг ўзи ҳам яхши тушунганлари учун 12 июнни мустақиллик куни сифатида эма...

  • 10:06Ҳукуматнинг “ноҳукумат” ташкилотларигa 2 миллиард сўмлик хўрак ташланди

    Ўзбекистон Парламенти қошидаги фонд томонидан 2015 йил дастурига мувофиқ, бир қанча ноҳукумат ташкилотларига 2 миллард сўмлик грант маблағлари тақсимланди. Кеча ўтган комиссия йиғилишида ноҳукумат ташкилотларининг фуқаролик жамияти барпо этиш, давлат дастурларини амалга оширишдаги роли ҳисобга олиниб, уларга субсидиялар берилди. Ҳукумат қаноти остидаги ноҳукуматлар эндиликда ана шу маблағларни режимнинг ғоявий пойдеворини мустаҳкамлаш, мустақил ноҳукумат ташкилотлари ва ҳуқуқ ҳимоячи жамиятларга...

  • 09:24Қирғиз ҳуқуқ ҳимоячилари ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг озод этилишини талаб қилишди

    24.kg Интернет нашри хабар қилишича, “Бир дуйно Кыргызстан” номли ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилот 2010 йил июнидаги воқелар бўйича умр бўйи қамоққа ташланган ўзбек аслли ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг озод этилишини талаб қилувчи баёнот тарқатибди. Тушуниш мумкинки, бундай баёнотнинг тарқатилиши ўша воқеаларнинг 5 йиллиги ва кеча БМТ Бош котиби Пан Ги Муннинг Ўшга келиши билан боғлиқдир. Нима бўлса ҳам бу баёнот олқишланиши керак. Аммо, Қирғизистонда фашистик режим ҳукмрон экан, бирон...

  • 08:16Бир тийинга қиммат “Маҳалла” хайрия жамғармасига янги раҳбар тайинланди

    Ўзбекистон режими идеологиясининг устунларидан бири бўлган “Маҳалла” хайрия жамғармасига янги раис тайинланди. Шу пайтгача жамғарманинг Тошкент шаҳар бўлимини бошқариб келган 46 яшар Жавдатхон Иноғомов жамғарма раиси этиб тайинланди. Собиқ раиси Анвар Ахмедовнинг тақдири эмас маълум эмас. “Маҳалла” хайрия жамғармаси ноҳукумат ташкилоти ўлароқ, “Камолот” сингари йирик структурага эга бўлиб, мавжуд режим пропагандасини амалга ошириш учун яратилган институционал...

12 June 2015
  • 20:38БМТ Бош котиби Пан Ги Мун кеча Алмазбек Атамбаев, бугун Ислом Карим билан учрашди, асосий воқеа Бишкек ва Ўшда бўлди, вақти келади ўзбек қасос олади

    Бугун БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Оқсаройда Ўзбекистон президенти Ислом Карим билан учрашди, дейилади мавжуд режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари тарқатган хабарда. Учрашув давомида халқаро террорчилик ва экстремизмга қарши кураш масаласида фикр алмашилибди, икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ҳамда келажакдаги истиқболлари, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари муҳокама қилинибди. Хусусан, Марказий Осиёда тинчликни таъминлаш, халқаро террорчилик ва экстремизмга қарши к...

  • 19:09Теледиктор Рахматилла Мирзаевнинг ўлими бўйича жиноят иши судга оширилди

    Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан таниқлик телевидение диктори Раҳматилла Мирзаевга уюштирилган суиқасд юзасидан очилган иш тергови битиб, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судига юборилди. Бош прокуратура томонидан тарқатилган қисқа хабарда таъкидланишича, қотилликни содир этганликда айбланаётган К.Шоазимов ва қотиллик қурбонининг ўғли У.Мирзаевлар ҳозирда ҳибсда. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг диктори Раҳматилла Мирзаев шу йилнинг мартида ўз уйида ўлдириб к...

  • 18:30Қирғиз чегарачилари ҳам чегарабузарларни ушлашмоқда, иш қидириб кетаётган 18 ўзбек қўлга тушди

    Қирғизистон ахборот воситалари бу мамлакатнинг Давлат Чегара Хизматига асосланиб, Боткент вилояти Қадамжой туманидаги Кўк-Талаа қишлоғи яқинида Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистондан Қирғизистонга ноқонуний ўтаётган 16 нафар Ўзбекистон фуқаросини ушлашган. Уларнинг 16 нафари аёл, 2 нафари эркак. Уларнинг шахсларини аниқлаш имкони бўлмаган, чунки, ҳижжатлари ҳам йўқ. Чегарабузарлар Қирғизистонга иш қидириб келишаётганини айтишибди. Тахмин қилиш қийин эмаски, дейди мухбиримиз, аёллар Қирғизисто...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону