08 June 2015
18:35 - Атом энергияси бўйича халқаро агентлик мутахассислари Ўзбекистонга келишди
Кеча Бош қароргоҳи Венада жойлашган Атом энергияси бўйича халқаро агентлик экспертлари тадқиқот реакторларидан ядровий ëнилғини чиқариш бўйича тажриба алмашиш мақсадида Самарқандга келди. Ўзбекистон Фанлар академияси матбуот хизматига кўра, уч кунлик анжуман давомида қатнашчилар агентликнинг юқори даражада тўйинтирилган урандан фуқаролик соҳасида фойдаланишни имкон қадар камайтириш¸ бундай урандан фойдалангач¸ уни ишлаб чиқарган мамлакатга қайтариш ташаббусини муҳокама қилишади.

Меҳмонлар Самарқандда ўтказиладиган конференцияси доирасида бу соҳанинг ҳамма муаммолари, жумладан, Ўзбекистондаги Фотон радиокимëвий комплексини демонтаж қилиш ва юқори даражада тўйинтирилган суюқ уранни чиқариб олиш мавзулари ҳам муҳокама қилинади.