22 November 2011
07:21 - Охирги бир ҳафтада 357 поғана тушган Dow Jones индекси кеча бир кунда 249 га ўпирилди
Ўтган ҳафтада Dow Jones 357 поғана пастга тушгани, бу тушиш туфайли ўтган ҳафта ўтган ойнинг энг ёмон ҳафтаси бўлганини ёзган эдик. Кеча эса, бир кунлик тушиш 249 (2.11%) бўлди. Яъни, навбатдаги ўпирилиш бўлди. Энди Dow Jones индексининг абсолют миқдори 11547 га тенг бўлди.

Сабаб нима? Ўтган ойлардаги тушишларнинг сабаби деб ҳисобланган Юнонистон ва Италияда еврозонанинг барқарорлигига таҳдид солаётган ҳукуматлар ўзгариб бўлгандику?

Уолл Стрит (Нью-Йорк биржаси жойлашган кўча) экспертлари бундай сабаб сифатида аввал ҳам тилга олинган воқеани - АҚШда давлат бюджети дефицитини камайтириш ва солиқларни ошириш масаласида республикачилар ва демократлар келишолмаётгани айтишмоқда. Кеча ҳам Конгресснинг икки партия вакилларидан тузилган комитети бу хусусда умумий нуқтага келолмагани билдирган.