20 November 2011
21:33 -
Афғонларнинг Лойя Жирғаси АҚШ билан ҳамкорлик тарафдори, оддий афғонлар бунга қарши

Бу ассамблеянинг қарорлари мамлакат президенти учун мажбурий эмас, аммо, Ҳамид Карзай бу таклиф-қарорларга рози эканлигини билдирди.
Лойя Жирғанинг АҚШ олдига кескин талаблар қўйувчи бу қарорлари ҳам оддий афғонларга ёқмабди. Бугун Афғонистоннинг жанубида минглаб одамлар кўчаларга чиқиб, “АҚШга ўлим, АҚШнинг қулларига ўлим” каби плакатлар кўтаришибди. “Карзайга ўлим” деб бақирганлар ҳам бўлибди.
Ҳеч шубҳа йўқки, оддий афғонлар тамомийла муллаларнинг таъсири остидалар. Ислом муллалари эса, ҳар қандай замонавийлик ва дунёвийликка, айниқса, АҚШга яқин бўлишга тиш-тирноғи билан қарши. Исломда чуқур ислоҳотлар ўтказилмагунча, мусулмонларнинг Ғарб билан тинч-тотув яшаши амалга ошмайдиган ҳаёлдир, дейди мухбиримиз. Демак, Ғарб бугун кучга асосланган сиёсат олиб боришга мажбур.