12 November 2011
14:08 -
Ўзбекистон телерадиокомпанияси тизимида бесаранжомлик, ислоҳотлар бошландими?
Телерадиокомпания тизимидаги барча каналлар, “Ўзбектелефильм” давлат унитар корхонаси ҳамда Радиоэшиттиришлар уйида хизмат қилувчи пенсия ёшидаги ходимлар ишдан бўшатилмоқда. Қисқартириладиган иш ўринлари 323 тани ташкил этиб, унинг аксарияти “Ўзбекистон” телерадиоканали ҳиссасига тўғри келади - 256 та.
Компания бюджетини самарали ташкил этиш, иш сифатини ошириш мақсадида ўтказилаётган мазкур жараён пенсия ёшидаги ходимларда кескин норозилик уйғотаётгани табиий. Компания маъмуриятига кўра, ходим ё пенсия олиш, ё маош олиши лозим. Тўғрироғи, ишдан кетгани яхши. Уларга пенсия таъминоти тўғрисидаги қонуннинг тутуриқсиз талаблари билан таҳдид қилинмоқда.
Ходимларга иш ўринлари қисқартирилиши олдидан олаётган ойлик маошларининг 5 баравари миқдорида товон пуллари берилаётганига қарамай кўп йиллик ижодий фаолиятини ТВ, радио билан боғлаган ходимлар жараённи оғриқли қабул қилмоқда. Бундай ҳолатдан норози бўлиб юқорига шикоят йўллаётган журналистларнинг ҳисоби йўқ.
Ўзбекистондаги ҳамма оммавий ахборот воситалари, биринчи навбатда, телеканаллардаги ижодий ходимлар миллатни алдаш билан шуғулланадиган режим лаганбардорлари бўлгани сабабли, аслида, бу каби оммавий ишдан ҳайдашни ислоҳотлар шамоли сифатида олқишлаш керак эди, дейди мухбиримиз. Аммо, ҳақиқат бошқа ерда бўлса керак. Ислом Каримни эски ходимларнинг ялтоқлик даражаси қониқтирмай қўйган бўлиши мумкин.
Энди ишга улардан ҳам ёшроқ бўлган ялтоқлар, аслида, саводсизлар олинса керак. Маълумки, ўзбек журналистлари орасида бошқачалари жуда кам, ҳатто ББС, Озодлик, Америка Овози каби чет эл радиоларининг ўзбек хизматларида ҳам.