03 November 2011
03:47 - Тошкентда машҳур Кембриж университети билан ҳамкорликда ўқув маркази очилади
Мазкур таълим маркази Миллий университетнинг физика тадқиқот институти биноси негизида очилади. “Юқори технологиялар маркази” деб аталувчи таълим муассасаси Ўзбекистон Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ФА, Миллий университет ва Кембриж университетлари ўртасида имзоланган меморандумга мувофиқ ташкил этилмоқда. Британия таратафида лойиҳага Марказий Осиё бўйича Кембриж форуми ҳамда Кембридж Энтерпрайз компаниялари пул тикади. Ўзбекистон томони эса марказ ўқув-материал базасини шакллантиришга 6,7 миллиард сўм сарфлайди.