31 October 2011
03:04 - Қирғизистонда овоз бериш тамомланди, олдинда Алмазбек Атамбаев
Бу мамлакат президентини сайлаш учун овоз бериш маҳаллий вақт билан соат 19 да (Тошкент вақти – 20) битди. Марказий Сайлов Комиссияси мамлакат бўйлаб иш олиб борган 2318 сайлов участкасидан 188 тасининг протоколларини кўздан кечирди. Уларга кўра, Алмазбек Атамбаевга 69349 сайловчи ововз берган, бу - 63,94% демакдир. Қамчибек Ташиев 16742 овоз (15,44%), Адахан Мудумаров 15916 овоз (14,67%) олибди. Қолган 13 номзоднинг ҳар бири 1 фоиздан кам овоз олган.

Умумий илк натижалар эртага кечқурун эълон қилиниши кутилмоқда.