28 October 2011
23:19 -
Тошкентдаги конференцияда “Темурийлар давридаги ютуқлар қаёққа кетди?” саволига жавоб қидирилмаган
Тошкентдаги Темурийлар тарихи давлат музейида “Амир Темур ва темурийлар даврида илм-фан ва маданият” номли конференция бўлиб ўтганини хабар қилган ЎзА агентлиги бу тадбир қачон бўлиб ўтганини ҳам айтмайди. Балки бугундир, балки кеча ёки ундан олдиндир.
Хуллас, “юртимиз ва хорижлик олимлар, мутахассислар, талаба-ёшлар иштирок этган” конференцияда Амур темур ва темурийлар тарихи чуқурроқ ўрганилибди, уни келгуси авлодларимизга етказиш йўллари устида фикр юритилибди.
Аммо, хабарга кўра, нега Амур Темур замони деб айтилган даврда Улуғбек томонидан қурдирилган дунёнинг иккинчи расадхонаси кейинроқ айнан ўз халқимиз томонидан бузиб ташланиб, 19 асрнинг охирида унинг расмдаги ҳаробаларини рус археологи Вяткин сал кам 30 йил қидириб топган, дунё электр чироқлари ишлатиб, шаҳарлараро темир йўллари ишлатаётган пайтда биз шам чироқлар ва Қўқон араваларидан нарига ўтолмай қолганимиз, жараёнларнинг бундай кетишида Ислом динининг роли қандай бўлган каби саволларни ҳеч ким кўтармаган.
Табиий, ўша замоннинг ворислари бўлмиш бугунги ўзбеклар Марказий Осиёдаги лидерлик позицияларини қозоқларга бериб қўяётганлари, мардикорлар миллатига айланаётганлари, бунда ҳозирги президент Ислом Каримнинг роли қандайлиги ҳам тилга олинмаган.
Балки, ўзбеклар шу каби “тиши йўқ” конференциялар ўтказиш билан овора эканликлари ҳамма саволларга жавобдир.