19 October 2011
05:22 - Ҳиллари Клинтон аввал Тожикистонда бўлади, кейин Ўзбекистонда
Бу мамлакат ахборот воситаларининг билдиришича, АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон 21-22 октябрь кунлари Душанбдеда бўлади. Унинг президент Имомали Раҳмон билан учрашуви ҳам режалаштирилган.

Тожикларнинг хабарида Ҳиллари Клинтон Душанбедан кейин икки кунлик ташриф билан (22-23 октябрь) Тошкентга келиши ҳам айтилган.

“Ҳаракат” агентлиги АҚШ Давлат Котиби бу сафари чоғида бир қатор мамлакатларга ташриф буюриши мумкинлигини тахмин қилган эди. Кеча у Триполида бўлди. Бугун-эрта ҳам у қайсидир давлатларда бўлади, сўнгра Тожикистон орқали Тошкентга келади.

Демак, Ҳиллари Клинтоннинг Тошкентга келиши ғайри оддий воқеа бўлмай, унинг узун сафари давомидаги навбатдаги бекат ҳолига келмоқда.