15 October 2011
07:40 -
Туркия Бош вазирининг ўринбосари дунёвийлик ҳақсизигининг қурбони эмиш
Бу мамлакат университетларидан бирида ўтказилган “Дин-давлат муносабатлари” симпозиумида сўзга чиққан Туркия Бош вазирининг ўрибосари Булент Арич динёвийлик принципини қайтадан таҳлил қилиш кераклигини сўзлади, дейилади бу мамлакатда чиқадиган Миллиёт газетасининг хабарида.
Булент Арич дунёвийлик принципига қарши эмаслигини қайта-қайт айтар экан, айни замонда, “диннинг дунё билан нима иши бор?” деганларга қўшилмаслини ҳам гапирган. “Дин ҳаётнинг энг катта борлиғидир. Ишонсангиз ҳам ишонмасангиз ҳам. Ишонмаслик ҳам ўзига яраша ишончдир”, дебди у.
Туркия Бош вазирининг ўринбосари дунёвийлик принципининг таҳлилга муҳтожлигини исботлаш учун бу принципнинг ҳақсизлиги қурбони бўлганларни мисол қилиб кўрсатади.
Биринч мисол Булент Аричнинг ҳаётидаги қуйидаги воқеа. У 2002 йили мамлакат парламентининг раиси этиб сайланганч, хотини билан юрт ташқарисига расмий сафарга кетаётган ўша пайтдаги президент Сезерни кузатиш учун аэропортга ҳижобли хотини билан чиқибди ва шу туфайли дунёвийчиларнинг қаттиқ танқиди остида қолибди.
Иккинчи мисол - 1966 йили Туркия президенти Жейдат Сунай курсисига биринчи марта ўтираётганда “бисмиллоҳ” дегани учун қаттиқ танқид остига олингани.
Учинчи мисол. Эронда аёллар бошини очиб юролмайди. Туркияда аёллар бошини ёпиб, жамоат жойларига чиқолмайди. Демак, Туркиянинг дунёвийлик принципи, тақиқлашлар нуқтаи назардан, Эроннинг исломийлиги билан бир хил.
Демократик дунёда ҳар қандай принципларни очиқча танқид қилиш ва ҳатто уларни ўзгартириш масаласини кун тартибига олиб чиқиш мумкин, дейди мухбиримиз. Аммо, айтилаётган аргументлар жиддий бўлиши керак.
Булент Арич бор-йўғи дунёвийлик принципини таҳлил қилишга, аслида, уни ўзгартиришга чақирмоқда. “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат эса мисли кўрилмаган янгиликка, яъни Қуръонни янгидан тафсир этишга чақирмоқда.
Аммо, Абдураҳим Пўлат бунинг учун ўта жиддий аргумент ва фактлар келтиради. Масалан, айнан исломий давлатчиликда яшаган мусулмонларда охирги минг йилда ҳеч қандай олдинга кетиш бўлмади. Дунёнинг биронта кашфиёти мусулмонлар тарафидан қилинмади. Мусулмон дунёсининг сал кам ҳаммаси яқингача мустамлака эди.
Буларни солиштирган одам кўрадики, Туркия Бош вазирининг аргументлари ўта ножиддийдир.
Ҳеч шубҳасиз, Булент Аричнинг ҳам сўзларидан кўриниб турганидек, Туркиянинг ҳозирги сиёсий элитаси дунёвийлик принципини қайта кўриб чиқиш, яна ҳам тўғрироғи, Туркияни исломий давлатга айлантириш учун тайёргарлик кўрмоқда. Аммо, бундай қадамнинг тўғрилигини асослайдиган жиддий аргументлар йўқ.