14 October 2011
04:07 -
Келажакда ўзбек пахтасининг 2/3 қисми Ўзбекистонда қайта ишланади
Бу ҳақда Бош вазир Шавкат Мирзиё Халқаро Ўзбек Пахта ва Тўқимачилик Ярмаркасининнг кеча Тошкентдаги очилишида гапирганини olam.uz сайти бугун рус тилида маълум қилди. Қаранг, мамлакат Бош вазирининг шундай муҳим баёнотини расмий давлат хабар агентликлари эмас, ҳукуматнинг қўғирчоқ сайтларидан бири бир кун кечикиб эълон қилмоқда.
Шавкат Мирзиёнинг айтишича, ҳозир ўзбек пахтасининг 1/3 қисмигина Ўзбекистонда қайта ишланади. Сўнгги 5 йилда Ўзбекистонда тўқимачилик саноатининг маҳсулотлари 2,6 марта, тўқимачилик маҳсулотларини чет элга сотиш 3 баравар ошган.
Ўзбекистон ҳукумати 2015 йилгача тўқимачилик саноатида амалга ошириладиган 55 лойиҳа учун $1,7 млрд ажратмоқчи.
Маълумки, “Бирлик” халқ ҳаракати тузилган давридаёқ ўзбек пахтасини Ўзбекистонда қайта ишлаш қанчалик фойдали эканлигини урғулаб, бу масла билан тезлик билан шуғулланиш лозимлигини айтар эди. Минг афсуски, Ислом Карим “Бирлик”нинг бу йўналишдаги таклифларига ҳам ўз вақтида эътибор бермади.
Кечикиб бўлса ҳам амалага оширилаётган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаган ҳолда шуни айтиш керакки, дейди мухбиримиз, бу соҳага хусусий секторнинг киришига йўл берилмас экан, тезда катта натижаларга эришиш мумкин эмас.