13 October 2011
05:42 -
Сороснинг таклифи - ЕИни ягона давлатга айлантириш
Машҳур молиячи ва филантроп Жорж Сорос ЕИнинг 59 нафар собиқ таниқли сиёсатчи, иқтисодчи ва мулозимлари билан ҳозирги молиявий кризисдан чиқиш йўлларини Financial Times газетасида кеча эълон қилган мақоласида таклиф қилди. Бу 60 кишининг фикрича, ҳозир еврозонани сақлаб қолиш учун қилинаётган ҳаракатлар жуда секин ва етарсиз, бунинг натижасида жаҳоннинг молиявий систамаси чўкиши мумкин.
Таклифларнинг марказида ЕИнинг Молия вазирлигини тузиш ётади, унинг қарорлари ҳамма ЕИнининг аъзоси бўлган 17 давлат учун мажбурий бўлиши керак. Бу умумий бюджет яратиш демакдир. Тузиладиган вазирликка ЕИ мамлакатлари учун умумий бўлган фискал сиёсат олиб бориш, банк системасини назорат қилиш ва банкдаги маблағларнинг суғуртасини мустаҳкамлаш функциялари ҳам топширилиши керак. Бундан ташқари, еврозона учун умумий иқтисодий ўсиш стратегиясини ишлаб чиқариш лозим.
Хуллас, гап ЕИни ягона давлатга айлантириш устида кетмоқда.
ЕИ узоқ йиллардан кейин ягона давлатга айланиш мақсади билан яратилган. Аммо, ҳозир унга киривчи давлатларнинг ҳаммаси бунга тайёрми?
Маълумки, ЕИнинг иқтисодий жиҳатдан энг кучли ўлкалари бўлмиш Франция ва Германиянинг лидерлари Николя Саркози ва Ангела Маркел яқинда еврозонани хавфдан олиб чиқиш чоралари ҳақида келишишганини эълон қилдилар. Шу ойнинг охиригача ўша келишувлар асосида аниқ таклифлар ишлаб чиқилиши кутилмоқда.
Бу таклифларда Сорос ва 59 кишилик гуруҳнинг таклифлари қанчалик инобатга олиниши – Сороснинг шу пайтгача юксак бўлган обрўсига ҳам таъсир қилиши муқаррар.