04 October 2011
21:15 -
Янгийўлда миршаблар босқини... Фуқарога қилинган тажовуз юзасидан ҳеч ким изоҳ бермаяпти (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №35, 03.10.2011)
Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи Зебунисо Ҳикматуллаева туман ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари Бобур, Элдор ва Шайхуддинлар томонидан 2011 йилнинг 9 июлида калтакланди. Оиласи, болалар кўз ўнгида жисмоний азоб берилган муштипар аёл Тошкентдаги Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам Марказига келтирилиб, мия чайқалиши ташхиси билан даволанди. Сўнгра даволанишни Янгийўл тумани Марказий шифохонасида давом эттирди. Қўлидаги тиббий хулосалари билан идорама-идора юрган аёлни ҳеч ким тингламаяпти. Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлигининг “ишонч телефон”ларига бир неча марта қўнғироқ қилган, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тинмай ёзаётган фуқаронинг сўнгги келган манзили “Эзгулик” бўлди.
“Мурожаатимни Варшавада ўтаётган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити иштирокчилари эътиборига етказсангиз. Ахир, қизим Муҳайё фарғоналик миршабларнинг собиқ етакчиси Шукур Рўзматов томонидан зўрланган, бу ҳол Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи Турсунхон Худойбергенов назоратида амалга оширилган. Ўша анжуманга ҳукуматимиз раҳбарлари ҳам боради, деб эшитганман. Зора, бизга нисбатан ўтказилаётган оилавий қатағонга барҳам берилса” деди бошқа бир шикоятчи - қўқонлик фуқаро Раҳбархон Одилова.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти ўзининг ўтган галги, 33-сонли релизида Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ИИБнинг муштумзўр ходими Фурқат Қурбоновнинг тумандаги “Биёсин” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Садоқат Ҳайдарова дўппослагани, аёлнинг савдойи бўлиб қолгани хусусида ёзганди. Бухоро вилояти суд тиббий экспертиза бюроси ва Навоий вилояти Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам Маркази тиббий хулосалари миршаблар томонидан амалга оширилган ноинсоний қийноқ фактини ошкор этса-да, ҳукуматнинг турли даражадаги бўғинлари муштумзўрларни рағбатлантираётганини таъкидлаганди.
Афсуски, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти бу зўровонликни рағбатлантирмоқда. Бош прокуратура қулоғига пахта тиқиб олган. Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакиласи, Сенатдаги суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасини бошқарадиган хоним бундай фактларни хаспўшлаш пайида. Инсон ҳуқуқлари бўйича республика Миллий маркази раҳбари эса анжуманларда сохта ҳисоботлар тақдим этишдан чарчамаяпти.
Демак, бугунги ўзбек аёли ана шундай таҳқирга маҳкум...