01 October 2011
23:40 -
Нонхўр ўзбекка байрам туҳфаси: нон нархи ошди
Бугундан нон дўконлари оддий биринчи навли унга ёпилган бўлка нонларни 500 сўмдан сотмоқда. Ўзбекистонда энг кўп истеъмол қилиндиган бу маҳсулот харид нархи сўнгги марта бир йил аввал оширилганди. Мураббийлар кунини тантана қилаётган халқимизга маиший тўловлар ва нон нархининг ошгани хабари ўзига хос байрам “туҳфа”си бўлди.