24 September 2011
18:06 -
Рус мухолифатчилари ичидаги парокандалик давом этмоқда
Бугун Россия мухолифатининг асосий кучи бўлиши кутилаётган Халқ Озодлиги Партияси ҳам ўз қурултойини ўтказмоқда. Ҳукумрон партиядан фарқли ўлароқ, бу ерда ички жанжалдан бошқа нарса йўқ.
Маълумки, Халқ Озодлиги Партияси ўтган йилнинг охирида мухолифатининг асосий ташкилотлари – Россия Халқ-Демократик Иттифоқи (раиси Михаил Касьянов), Республика Партияси (Владимир Рыжков), “Бирдамлик” ҳаракати (раисдоши Борис Немцов) ва “Демократик Танлов” ҳаракати (Владимир Милов) коалицияга бирлашиши натижасида юзага келган эди.
Ўшандан бери бу тўрт лидер конструктив фаолиятдан ҳам кўпроқ ички муаммолар билан шуғулланишарди. Бузғунчлик масаласида биринчи ўрин - ёш бўлишига қарамасдан, ҳеч бир асоси бўлмаган амбицияларга таянувчи Владимир Миловда эди. У ўз қилиқларини бугун ҳам давом эттирган ва партиянинг уч лидери - Михаил Касьянов, Владимир Рижков ва Борис Немцов шу йил 4 декабрда ўтказиладиган парламент сайловларининг эртаси куни, яъни партия сайлов тўсиғидан ўтмаганлиги маълум бўлгач, истеъфога кетишга чақирган.
Сайлов олди қурултойида ҳаммани биргаликд курашга а чақириш ва рағбатлантириш ўрнига, бундай провокацион нутқ сўзлашни умуман тушуниб бўлмайди.
“Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат бундай воқеаларни аввалдан тахмин қилиб, турли коалициялар ғоясидан воз кечишга, турли лидерчаларни сиёсий майдондан улоқтириб, ҳаммани битта кучли партияда бирлашишга чақириб келмоқда.