19 September 2011
23:02 -
Тахминимизча Германияда 2 кун ғойиб бўлган Нурсултон Назарбой, Франциядан чиқди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбойнинг 17 сентябрь куни эрталаб Францияга учиб кетгани, буни қозоқларнинг Казинформ агентлиги ўша куниёқ эълон қилганини биз бугун эрталаб хабар қилиб, икки кундан бери президентнинг қаердалиги ҳақида бошқа хабар берилмаганини урғулаган эдик.
Ҳозиргина яна ўша Казинформ Нурсултон Назарбой бугунФранцияга келгани, у бу ерда Франция президенти Ниикола Саркози билан учрашиши режалаштирилганини билдирди. Икки кеча-кундуз Нурсултон Назарбой қаерда қолгани хабарда айтилмайди.
Аммо, тахмин қилиш мумкинки, Нурсултон Назарбой икки кунни август ойининг ўрталарида операция қилинган жойи – Германиядаги каслхонада ўтказган. Уни шу ерда ёки шунчаки назорат қилишган ёки яна амалиёт давом эттирилган.
Хабарда президентнинг Париждаги расми эмас, Парижнинг рамзи бўлмиш Эйфел минорасининг сурати берилиши ҳам тахминимизни тасдиқлайди