19 September 2011
22:16 -
«Таълим ва пахта» – 2011
Шу кунларда Ўзбекистондаги ананавий оммавий пахта сафарбарлиги муносабати билан камина Самарқанд вилояти Жомбой туман ҳокими, шу туман ҳокимлиги халқ таълими бўлими бошлиғи, «Камолот» жамғармаси туман бўлими раҳбари қабулида бўлиб, улар билан мухолифат вакили, инсон ҳуқуқлари фаоли ва мактаб ўқувчилари ота-оналаридан бири сифатида ўқувчи ва ўқитувчиларнинг пахта теримига мажбуран жалб қилиниши масаласида суҳбатлашдим. Бундай қилиш Конституция ва қонунларга зид эканлиги ҳақида огоҳлантирдим.
Ўз лавозимига тайинланганига ҳали икки ой ҳам бўлмаган туман ҳокими Олимжон Очилов буни тушунажагини, лекин бу муаммони ўзи ҳал қила олмаслигини, бу йил фақат ўрта умумтаълим мактаблари ўқувчиларинигина пахтага чиқармаслик ҳақида кўрсатма борлигини афсус оҳангида айтди. Суҳбат асносида у мазкур муаммонинг ҳал этилишида кузатилаётган, жуда кичик бўлса-да, ижобий силжишларда мухолифатнинг ҳиссаси борлигини таъкидлаб ўтди.
Туман прокуратурасига кирганимда вестибюлда прокуратуранинг учта ходими туришган экан. Улар билан орамизда мана бундай диалог бўлиб ўтди.
- Прокурор борми?
- Прокурор пахтада!
- Прокурор пахтада?...
- Ҳа, прокурор пахтада! Терим бошланди-ку?!...
- Прокуратура – конституцион орган. У фақат қонунга бўйсунади. Унинг вазифаси фақат «… қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш»-ку?
- …
Холиқназар Ғаниев
“Бирлик” Партияси Самарқанд вилояти ташкилоти раиси
Таҳририятдан: тушунмовчилик сабабли бу хат бир ҳафта кечикиб эълон қилнмоқда